close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

065. Талоқ сураси

Талоқ  (эр ва хотиннинг) ажралиши  маъносида келган. Сура бундай ажралиш мавзусини ўз ичига олганлиги учун бундай номланган. Мадинада нозил бўлиб, 12 оятдан иборат.

Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман.

1-3. Эй пайғамбар, умматларингга айт, вақтики, хотинларингни талоқ қилсаларинг, уларни идданинг бошида талоқ қилинглар. Тоҳир(пок) ҳолатида идда тамом бўлган ёки бўлмаганини билиш учун ҳисоб қилиб туринглар. Шариатга хилоф равишда талоқ қилишдан Худодан қўрқинглар. Идда ҳолатида уйларингдан чиқариб юборманглар ва улар ўзлари ҳам чиқмасинлар. Магарки, очиқ ёмон ишга мубтало бўлсалар, яъни зино қилсалар, у ҳолда уйдан чиқариб юборсаларинг бўлади. Бу Худо муқаррар қилган ҳудуддир. Ҳар ким Худо муқаррар қилган ҳаддан тажовуз қилар экан, ўз нафсига зулм қилибди. Ҳеч нафс талоқ қилгандан кейин Худо нима иш пайдо қилишин билмайди, яъни Худо бирор ҳикматли ишни илҳом қилар, у одам ўз аҳлига қайтадан ружуъ қилар(қайтар). Эй эркаклар, вақтики, хотинлар ўз иддаларини охир қилсалар, сизларга ихтиёр бордир, ё шариатга мувофиқ уйларингда сақлаб қолинглар(яшанглар) ёки шариатга мувофиқ жудо бўлинглар. Ҳар ҳолда ўз тарафингиздан икки адолатли одамни гувоҳ қилинглар. Эй гувоҳлар, сизлар ҳолисан лиллаҳ гувоҳлик қилинглар. Ҳар кимки Худога ва Қиёмат кунига иймони бўлса, у одамга шу тариқа насиҳат қилинади. Ҳар ким Худодан қўрқса ва ножоиз иҳга машғул бўлмаса Парвардигор унга нажои йўлини кўрсатади. Аллоҳ таоло унга бирор ҳилол жуфтни муяссар қилади. агар фақир бўлса, унга ўйламаган ердан ризқ етказади. Ва ҳар ким Аллоҳ таолога таваккул қилса, Аллоҳ таоло унга етарлидир. Албатта Аллоҳ таоло ўзининг муродини ижро қилувчиди ва ўз ишини охирига етказувчидир. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага вақт муқаррар қилгандир, ундан тажовуз қилмайди.

4-5. Эй мўъминлар, сизларнинг хотинларингиздан бирор хотин ҳайз кўришдан ноумид бўлса, агар иддасига шубҳа қилсаларинг, уларнинг иддалари уч ойдир. Бирор сабаб билан ҳайз кўрмайдиган хотинларнинг иддалари ҳам уч ой ҳисобланади. Ҳомиладор хотинларнинг иддалари муддати туққунчадир. Ҳар кимки, Худодан қўрқиб шариатнинг аҳкомларига риоя қилар экан, Худо бир ишида осонлик беради. Бу айтилган ҳукмлар Худонинг ҳукмики сизларга нозил қилди. Ҳар кимки Худонинг азобидан қўрқиб фармонни ижро қилса, Худо унинг гуноҳларини авф этади ва савобини буюк қилади.

6-7. Идда ўтирган хотинларга бақадри тоқ Аллоҳ таоло ўзларинг ўтирган ҳовлидан жой беринглар. Ва уларга зарар етказманглар, уларни танг қилманглар, токи чиқиб кетишга мажбур бўлмасинлар. Агар ҳомиладор бўлсалар, то туғгунларича жой беринглар ва нафақа ҳам беринглар. Агар сизлар учун болаларингизни эмизса, уларга нафақадан ортиқча ажиратиб беринглар. Агар ужрат тўғрисида келишолмасаларинг, ўз ўрталарингда шариатга мувофиқ маслаҳат қилинглар. Ёки бирор сабаб билан боланинг онаси эмиздирмаса, уҳолда бошқа эмизувчи аёл эмизсин. Лозим шуки аҳли давлатлар ўзларининг давлатларига мувофиқ нафақа берсинлар. Агар камбағал бўлиб ризқи танг бўлса, Худо берган ризқдан тоқатига яраша берсин. Аллоҳ таоло ҳеч нафсга тоқатидан ташқари нарсани таклиф қилмайди, магар ўзининг берган молига мувофиқ таклиф қилади. шоядки, унга қийинчиликдан кейин осонликни келтиради.

8-10. кўп қишлоқ аҳллари Парвардигорларининг ҳукмидан тажовуз қилган эдилар ва расулининг насиҳатини эшитмаган эдилар. Бас, Биз Қиёмат куни улардан қаттиқ ҳисоб оламиз ва қаттиқ азобга мубтало қиламиз. Бас, бу қавм ўзларининг қилган ишларининг жазосини тортдилар. Худо буларни ҳалок қилди. Ва буларнинг ишларининг охири зиён билан тугади. Аллоҳ таоло буларга қаттиқ азобни тайёрлаб қўйган. Эй иймон келтирган ақл эгалари, Худодан қўрқинглар. Аллоҳ таоло сизларга китоб нозил қилди.

11-12. Ва расул юбордики, Худонинг равшан оятларини сизларга тиловат қилиб берди. Иймон келтирган ва яхши амал қилган одамларни гумроҳлик қоронғулигидан ҳидоят нури тарафига чиқаради. Ҳар ким Аллоҳ таолога иймон келтирса ва я хши амал қилса, тагидан анҳорлар жорий бўлган жаннатга кирадилар, у жаннатда ҳамиша бўладилар. Аллоҳ таоло уларга яхши ризқ муқаррар қилгандир. Аллоҳ шундай зотдирки, етти қават осмонни халқ қилди ва ерни ҳам осмонга ўхшаш етти қават халқ қилди. Худонинг ҳукми булар ўртасида жорийдир, билингларки, Аллоҳ таоло ҳар нарсага қодирдир. Ва билингларки Аллоҳ таолонинг илми ҳамма нарсани иҳота қилгандир (эгаллаб олгандир).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase