close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

063. Мунофиқун сураси

Мадинада нозил бўлиб, 11 оятдан иборат. Мунофиқларнинг ҳатти-ҳаракатлари ҳақида сўзланганлиги учун шундай номланган.

Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибрн бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман.

1-4. Эй Муҳаммад, сени олдингга мунофиқлар келсалар айтадиларки: «Гувоҳлик берамизки, албатта сен Худонинг пайғамбарисан». Аллоҳ таоло сен райғамбар эканлигингни билади, лекин Аллоҳ таоло гувоҳлик берадики, албатта мунофиқлар ёлғончидирлар. Мунофиқлар қасамларини қалқон қилиб олиб, гўё ҳақиқатларини яширадилар. Кейин бошқаларни жиҳоддан маън қиладилар. Албатта буларнинг қилган амаллари кўп ёмондир. Бу шунинг учундирки, аввал иймон келтирадилар, кейин кофир бўладилар. Бас, буларнинг дилларига муҳр босилгандир. Булар ҳақиқатни фаҳмламайдилар. Вақтики, сен буларнинг жисмларини кўрсанг, сани таажжубга солади. Агар сўзласалар сўзлари ширин, мулойимдир. Сузларига мафтун бўлиб, қулоқ солиб қоласан, лекин диллари иймондан ва маърифатдан холидир. Булар гўёки деворга тираб ёўйган қуруқ ёғочга ўхшайдилар. қўрқоқликларидан ҳар бир овозни ўзларига зарар деб ҳисоблайдилар. Мана шулар сенга ва мўъминларга душмандирлар. Булардан ҳазар қил! Буларни худо лаънат қилсин! Ҳақ йўлдан қандай юз ўгирадилар?!

5-8. Вақтики, мунофиқларга: «Расулуллоҳнинг олдиларига келинглар, Расулуллоҳ Худодан сизлар учун мағфират талаб қилсинлар»-деб айтилса, булар таскари қарайдилар. Буларни кўрасанки, пайғамбарнинг олдига боришдан кибр қилган ҳолда бош тортадилар. Эй Муҳаммад, буларнинг ҳаққига истиғфор қилсанг ё қилмасанг барибир, Худо ҳаргиз кечирмайди. Аллоҳ таоло фосиқларни ҳидоят қилмайди. Мана шу мунофиқлар айтадиларки: «Эй ансорийлар, Расулуллоҳнинг олдиларидаги муҳожирларга ҳеч нарса берманглар, токи мутафирриқ бўлиб кетсинлар». Лекин бу мунофиқлар билмайдики, осмон ва ернинг хазинаси Худонинг қўлидадир, кимга хоҳласа, беради. Шу мунофиқлар айтадиларки: «Агар сиздан қайтиб Мадинага борсак, азизлар хорларни Мадиндан чиқаради». Лекин мунофиқлар билмайдиларки, иззат Худоники ва Унинг Расулиники ва мўъминларникидир.

9-11. Эй мўъминлар, сизларнинг иш-амалларингиз ва авлодларингиз сизларни Аллоҳнинг ёдидан ғофил қилмасин. Ҳар ким шундай ғофил бўлиб қолар экан, у ўзига зиёндир. Эй мўъминлар, сизларга ўлим келмасидан илгари Мен берган ризқларимдан Ҳақ йўлида харж қилинглар. Агар ҳар ким шундай қилмай ўлиб кетса, у афсусланиб айтадики: «Эй Парвардигор, нима учун менинг ажалимни озгина таъхир қилмадинг?» Лекин ҳар кимга ўлим муддати келар экан, Худо таоло харгиз уни таъхир қилмайди. Аллоҳ таоло қилган амалларингдан хабардордир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase