close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

056. Воқеа сураси

Маккада нозил бўлиб, 96 оятдан иборат. Сура номи унинг илк оятида келган ва Қиёмат воқеасини ифода этган «Воқеа» сўзидан олинган.

Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи бмлан бошлайман.

1-26. Эй муҳаммад, ўша вақтни фикр қилгинки, Қиёмат қоим бўлса, унинг воқеъ бўлишлигига ёлғон дейдиган ҳеч ким қолмайди. Қиёмат бир гуруҳнинг мартабасини паст қилиб, яна бир гуруҳнинг мартабасини юқори кўтарувчидир. Қиёмат вақтида воқеъ бўладики, ер юзида зилзила бўлиб, вайрон бўлса, ва тоғлар чанг ва тузон бўлиб осмонга учиб кетса. Шу вақтда сизлар уч фирқа бўласизлар. Бир фирқа ўнг томондаги асҳоблар. Бу ўнг томондаги асҳоблар қандай зотлар? Иккинчи (фирқа) чап тарафдаги асҳоблар. Бу чап тарафдагилар қандай асҳоблар? Яъни номаи амоллрини чап тарафдан олувчилар. Ўнг тарфдаги асҳоблар номаи амолларини ўнг тарафдан олувчилардир. Ҳаммадан илгари Худони танувчилар ва иймон келтирувчилар, Аллоҳга яқин бандалар шу жамоадирлар. Булар Парвардигорнинг марҳамати билан ноз ва неъматли Жаннатда муқим бўладилар. Бу жамоа аввалгилардан зиёда ва кейинги келувчилардан озроқ бўладилар. Бу жамоалар Жаннатда зардан тўқилган тахтларда ўтириб, зардан тўқилган ёстиқларга суянган ҳолда бир-бирларига юзма-юз ўтирадилар. Буларнинг атрофларида ёшлар ёриб хизиат қиладилар ва қулларида шароб тўлдирилган суроҳийлар, офтобалар ва шароб тўлдирилган жомларда Жаннат аҳлига ичкизадилар. Бў шаробларни ичгандан сўнг бош оғроқ бўлмайдилар ва беҳуш ҳам балмайдилар.ихтиёр қилган маваларни келтирадилар. Аҳли Жаннатлар хоҳлаган парранда гўшларини ҳозир қиладилар. Гўё садафнингичидаги марваридга ўхшайдиган оқ юзли ва шаҳло кўзли ҳурлар буларга хизмат қиладилар. Бу ноз ва неъматларнинг ҳаммаси буларнинг қилган аммаларининг бадалига ато қилинади. Булар Жаннатда беҳуда сўзни айтмайдилар.

27-40. Ўнг тарафдаги асҳобларнинг ҳоллари қандай. Улар Жаннатда тикансиз канора дарахтнин соясида ўтирадилар. Устма уст мевали муз(банан) дарахтининг соясида бўладилар. Шундай сояда бўладиларки, у соя ҳаргиз зоил бўлмайди. Ва ҳам жорий бўлиб турган сўвнинг бўйида бўладилар. Шундай мевалардан лаззатланадиларки, ҳаргиз йўқ бўлмайди, ейишни ман қилинмайди ва қалин фаршларда ўтирадилар. Биз кампир аёллар қайтадан навжувон қилиб пайдо қиламиз ва уларни бокира қизлар айлантирамаиз ва ҳаммаларини бир хил ёшга айлантирамиз. Улар ўз эрларини дўст тутувчи бўладилар. Бу эҳсонларимизнинг ҳаммаси ўнг тарафдаги асҳоблар учундир.булар илгари ўтган уммутлардан бир жаиоа бўладилар ва кейин келадиган уммутлардан ҳам бир жамоа бўладилар.

41-56. Чап тарафдаги асҳоблар кимдмрлврва уллрнинг ҳоллари қандай? Булар иссиқ заҳарли шамолларда ва ниҳоят даражада қайноқ сўвда азоб тортадилар, одамга ёқимли бўлмаган қора тутун ичида озоб тортадилар. Чунки булар у дунёда ноз ва наъимда тарбия топгандир, ва улуғ гуноҳларда давом этгандирлар. Булар у дунёда айтар эдиларки: «Биз ўлиб тупроғ бўлиб кетсак ва суяклармиз чириб кетса, қайтадан тириламизми? Ёки ўлиб кетган боболаримиз қайтиб келадими?» Айтгин эй Муҳаммад, ўтиб кетганлар ва кейин келувчилар Қиёматда муайян вақтда ҳаммалари тирилиб жам бўладилар. Сўнгра, эй инкор қилувчи гумроҳлар, сизлар заққум дарахтининг мевасини егувчи бўласизлар. Шу дарахтнинг мевасидан қоринларингизни тўйғазувчи бўласизлар. Сўнгра чанқасаларинг маст туянинг ичганига ўхшаб қайноқ сувдан ичасизлар. Қиёмат куни буларнинг сифатлари шундан иборат.

57-61. Аввалда сизларни Биз яратганмиз, нима учун ишонмайсизлар?! Сизлар онанинг раҳмига тўкиладиган у манийни кўрдиларингми? Ундан болани сизлар яратасизларми ёки Бизми? Биз сизларинг ўрталарингизда ўлимни муқаддар қилдик. Биз сизларга ўхшаганларни ўрниларинг олиб келишдан ожиз эмасмиз. Сизлар билмайдиган ҳаётда ва сифатда яна сизларни пайдо қилишдан ҳам ожиз эмасмиз.

62-67. Аввалги пайдо бўлишни билгандирсизлар. Нима учун шундан ибрат олмайсизлар? Ерга эккан экинларингизни кўрмадингизми? Уни сизлар кўкартиряпсизларми ёки Биз кўкартиряпмизми?! Агар Биз хоҳласак,эккан экинларингизни қуруқ, донсиз хашакка айлантиришга қудратимиз етади. Бас, у вақт сизлар таажуб қилиб, ғамгин бўласизлар ва айтасизларки: «Биз зарар тортдик.» Балки айтасизларки: «Насибамиздан маҳрум бўлдик.»

68-74. Ичиб турган сувларингизни кўрдиларингизми? Уни булутлардан сизла ёғдирасизларми ёки Бизми? Агар уни ичиб бўлмайдиган шўр сувга айлантирсак, қудратимиз етади. Нима учун шукр қилмайсизлар?! Дарахтнинг шохидан чиқадиган у ўтни кўрдиларингми ёки Биз пайдо қилдикми? Биз у дарахтни сизларга ибрат учун ва мусофирлар фойдаланишлари учун яратдик. Бас Худонинг улуғ номини поклик билан ёд қилинглар.

75-82. Бас, юлдузларнинг тўкиладиган вақтларига қасамёд қиламан. Агар билсаларинг, бу улуғ қасам! Бу китоб улуғ Қуръондир. Лавҳул маҳфузда ёзилгандир. Уни пок одамлар ушлайдилар. У парвардигори олам тарафидан нозил қилинган. Оё сизларшу Қуръонга мункир бўласизларми? Бу Қуръондан насибаларинг инкор қилишдан иборатми?

83-96. Вақтики pуҳларингиз ҳалқумларингизга етган вақтда ва ҳар тарафга назар солиб турган вақтларингизда, биз сизлардан ҳам яқинроқ у ҳолларингизга ҳозир ва нозир бўлиб турган вақтимизда, лекин у ҳолдан беҳабардирсизлар. Агар сизлар тирилмаймиз ва Қиёмат куни жазоланмаймиз деб эътиқод қилсаларинг ва бу сўзларингда ростгўй бўлсаларинг нима учун жонларингизнинг чиқишидан монеъ бўлиб қайтармадиларинг. Энди ўлганлар икки шогдан ўзга эмаслар. Агар ўлганлар Худога яқин бандалардан бўлганларидан бўлсалар, бас, улар роҳатда бўлиб ғамдан нажод топиб, худонинг раҳматига сазовордирлар ва жойлари Жаннатдир. Агар ўлганлар ўнг тарафнинг асҳобларидан бўлсалар, ьалоикалар тарафидан айтиладики: «Бас саломатлик бўлсин сенга, эй ўнг тарафнинг асҳобларидан бўлган киши. Аммо ўлганлар гумроҳлардан ва мункирлардан бўлса, бас, уларнинг зиёфати Қиёмат куни қайноқ заҳарли сув ичишдан ва Жаҳаннамга дохил бўлишдан иборатдир. Бу уч фирқанинг шанларига айтилган сўзлар ва ваъдалар шубҳасиз ростдир. Энди, эй, Мухотаб, Худонинг улуғ исмини поклик билан ёд қилгин.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase