close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

054. Қамар сураси

Ойнинг иккига бўлиниб ёрилиши ушбу сурада келганлиги учун бу номни олган.Макада нозил бўлиб, 55 оятдан иборат.

Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман.

1-8. Қиёмат яқин бўлди. Аломати шуки, ой иккига бўлинди. Агар кофирлар бирор мўъжизани кўрсалар ундан юз ўгирадилар ва айтадиларки: «Бу кучли сеҳрдир». Пайғамбарларни такзиб (ёлғончи) қиладилар. Ва ўз хоҳишларига тобеъ бўладилар. Ҳар бир нарса ўз вақтида муқаррар бўлувчидир. Бу кофирларга Қуръонда шундай ҳабарлар келгандирки, буларни ёмон ишлардан ман қилувчи ва унда ҳикмати комила (чуқур хикмат) бордир. Лекин бу кофирларга пайғамбарларнинг насиҳатлари ва Қуръон мавъизаси манфаат етказмади. Эй Муҳаммад, энди сен булардан юз ўгир! Чақирувчи Ҳазрат Исрофил буларни ёмон кулфат тарафига чақирадиган ўша кунга мунтазир, бўлгин! Булар қўрқувдан кўзлари ичларига тортган ҳолда қабрдан чиқиб келадилар. Булар гўё даштдаги паришон бўлган чигирткаларга ўхшаб, тезлик билан чақирувчиинг тарафига югурадилар. Ва кофирлар айтадиларки: «Бу кун бизга оғир бўлди».

9-18. Қурайшдан илгари Нуҳнинг қавми ҳам ҳақ пайғамбар Нуҳни ёлғончи қилиб эдиларки: «Бу девонадир»-деб айтган эдилар. Сўнгра Нуҳга кофирлар тарафидан даъват қилиш ман қилинди. Нуҳ(а.с.) ожиз бўлиб Парвардигорга дуо қилиб айтдиларки: «Эй Парвардигор мен кофирлардан мағлуб бўлдим. Энди сен менга ёрдам бергин ва буларни ҳалок қилгин. Бас, биз бу қавмни азобламоқ учун осмоннинг дарвозаларини очиб юбордик. Қирқ кунгача ёмғир тинмай ёғиб турди. Ва ернинг чашмаларини ҳам жорий қилиб юбордик. Худонинг муқаррар қилган амригамувофиқ икки сув бир-бирига қўшилди. Нуҳнинг мўъминлар билан тахталар ва михлар билан маҳкам қилинган кемага миндирдик. У кема бизнинг ҳивзу ҳимоямизда ҳаракат қилар эди. Куфрга мубтало бўлганларнинг жазоси учун бу тўфон воқеъ бўлди. Биз бу қиссани келгуси бандалар учун ибрат нишонаси қилиб қолдирдик. Энди бундан ибрат олувчилар борми? Бас, бизнинг азобимиз ва қўрқитишларимиз қандай ўтди?! Биз Қуръонни панд олувчилар учун осон қилдик. Энди ибрат олувчилар борми? Од қавми ҳам Ҳуд (а.с.)ни ёлғончи дедилар. Бас, буларнинг тепасига келган азобимиз ва азобдан қўрқитганимиз қандай ўтган эди?!

19-22. Биз бу қавмнинг тепасига ёмон кунда қаттиқ шамолни юборган эдик. Бу шамол одамларни жойларидан чиқарган, осмонга кўтариб ва ерга уриб ҳалок қилган эди. Буларнинг жасадлари суғириб олинган хурмонинг танасидек ётар эди. Бизнинг бу азобимиз, огоҳлантириб ў қўрқитишларимиз қандай бўлган эди? Биз Қуръонни панд олувчилар учун осон қилдик. Энди панд олувчилар борми?

23-32. Самуд қавми Солиҳ (а.с) ни ва бошқа пайғамбарларни такзиб (ёлғончи) қилдилар ва айтдиларки: ``Оё, биз ичимиздан бир кишига тобеъ бўламизми? У одамнинг ҳеч ёр ва мададкори йўқдир. Агар шундай ҳақир одамга тобеъ бўлсак у вақтда биз девона ва гумроҳдирмиз Оё бизнинг ўртамиздан шундай ҳақир одамга ваҳий юбориладими? Балки у ёлғончи ва адоват қилувчидир.`` Яқинда азобни кўрганларида билдиларки, ёлғончи ва катталик қилгувчи кимдир! Кейин Ҳазрат Солиҳ(а.с) дан тошдан туя чиқариш мўжизасини талаб қилдилар. Биз буларнинг талабларига мувофиқ туяни тошдан чиқарувчидирмиз. Лекин шу туя буларнинг азобига сабаб бўлади. Эй Солиҳ, сабр қилиб, буларга мунтазир бўлиб тур! Бу қавмни сув ўрталарида тақсим қилинишидан огоҳлантиргин. Бир кун қавм ичади, бир кун бу туя ичади. Ҳар бирлари ўз насибалари куни ҳозир бўлади. Бас, Самуд қавми ўзларининг шерикларидан бир кишини чақириб туяни ўлдиришга тарғиб қилдилар. У одам қилични олиб йўлда пойлаб турди, туяни уриб, ҳалок қилди. Бас бу қавмга берган азобимиз ва огоҳлантиришлар қандай ўтган эди?
Биз буларнинг устига Жаброилни буюрдик, Жаброил бир овоз билан ҳаммасини ҳалок қилди. Бас, булар ҳайванларнинг оёғи остидаги сомондек майдаландилар. Биз Қуръонни панд олиш учун осон қилган эдик. Энди панд олувчи борми?

33-40. Лутнинг қавми ўтган пайғамбарларни ёлғончи қилди. Уларнинг тепасига тошбўрон қилувчи шамолни юбордик. Фазл ва марҳаматимиз билан сахар вақтида Лутнинг аҳли аёлларига нажот бердик. Биз шукр қилувчи бандаларга шу ҳилда нажот берамиз. Лут ўзининг қавмига насиҳат қилиб, бизнинг ҳалок қилишимиздан ҳабар берган эди. Аммо қавми бу ҳабарларга шак келтирди. У қавм Лут (а.с) нинг меҳмонларини талаб қила бошлади. Лут (а.с) ҳарчанд насиҳат қилсалар ҳам фойда бермади. Охири дарвозани синдириб кирдилар. Парвардигорнинг амри билан Жаброил (а.с) буларнинг кўзларини кўр қилди. Бас, малоикалар айтдилар: ``Энди азобни татиб кўринглар.`` Парвардигор айтдики ``Энди Менинг азобимни тотиб кўринглар.`` Эрта билан муқаррар бўлган азоб буларга етиб келди. Эй кофирлар, энди менинг огоҳлантирган азобимни тотиб кўринглар. Биз Қуръонни панд олувчиларга осон қилдик. Энди бундан ибрат олувчилар борми?

41-46. Албатта Фиръавн аҳлига огоҳлантирувчи нишоналар келган эди. Оятларимизнинг ҳаммасини ёлғон деди. Бас, уни қудратли ғолиб Зот тутушидек ушладик, сўнгра ҳалок қилдик. Эй араблар, сизларнинг кофирларингиз қудратлими ёки, илгари ўтган кофирлар қудратли эдими? Ё сизларга азобдан ҳалос бўлдиларинг деган сўз илгариги китобларда бор эдими? Ё: `` Биз интиқом олувчи ва ғалаба қилувчижамоамиз, бизни ҳеч ким ҳалок қилолмайди.``- деб айтдиларми? Буларнинг сўзлари хатодир. Яқинда буларнинг жамоалари мутафарриқ (тум-тарақай) бўлиб, шикаст еб орқаларига қочадилар. Балки буларга азобларнинг ваъдаси Қиёматда бўлади. Қиёматнинг азоби ниҳоятда аччиқ ва қаттиқдир.

47-55. Албатта, гуноҳкорлар ва мушриклар бу бу дунёда гумроҳликда ва жаҳолатдадир. Қиёматда юзлари билан Дўзах тарафига тортиладилар. Малоикалар айтадиларки: ``Дўзахнинг иссиғини ҳам бир кўринглар.`` Парвардигор айтадики: ``Биз ҳар бир нарсани андозаси билан ҳикматга мувофиқ халқ қилганмиз. Бизнинг амримиз бир калимадан иборатдир, кўз очиб юмгунча бажарилади. Эй Қурайш кофирлари, биз сизларга ўхшаган кофирларни кўп ҳалок қилганмдириз. Энди ибрат олувчи борми? Ҳар неки амал қилган бўлсалар, номаи аъмолларида ёзилгандир. Ҳар бир амал ҳох катта бўлсин, ҳох кичик бўлсин номаи аъмолларида муқаррар ёзилгандир. Албатта, Худодан қўрққан бандалар жаннатда анҳорлар бўйида ором оладилар, бу Қудратли, ҳақиқий Подшоҳ Парвардигор наздида муттақийларнинг ўтирадиган жойларидир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase