close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

051. Зориот сураси

Маккада нозил бўлган ва 60 оятдан иборат. Илк оятда келган ва шамоллар маъносида келган «Зориёт» сўзи суранинг номи бўлган.

Бандаларга шу дунёда ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан яшайман.

1-14. Тупроқларни осмонга совурувчи шамолга қасам! Ёмғирланинг юкини кўтарувчи булутларга қасам! Дунёда осонлик билан ҳаракат қилувчи кемаларга қасам! Бандаларнинг ризқини тақсимлаб берувчи малоикаларга қасамки, сизларга Қиёматда ваъда қилинган нарсалар албатта ҳақдир. «Явмул жазо» яъни жазо куни албатта воқеъ бўлади. Шиддатли осмонга қасамки, сизлар Муҳаммаднинг шаънига ҳар ҳил сўзларни айтиб, гоҳ шоир, гоҳ коҳин деб, ҳайронликда (аросатда довдираб) қолгансизлар. Худонинг илми азалийда диндан юз бурганлар, албатта, диндан юз ўгирадилар ва бу ёлғончилар лаънатга гирифдор бўладилар. Бу ёлғончиларнинг жаҳолатлари ниҳоятдадир. Худонинг ҳукмидан ғофилдирлар. Камоли ғафлатдан савол қиладиларки, «Явмал жазо қачон воқеъ бўлади?» У кун келадики, кофирлар Дўзахда азобга мубтало бўладилар. Малоикалар тарафидан айтиладики: «Бу азобнинг келишига шошилар эдиларинг. Энди бу азобнинг мазасини тотаверинглар».

15-23. Албатта мутаққийлар Қиёмат куни Жаннатнинг бўстонларида, чашмалар бўйида ором оладилар. Худонинг фазл ва карами билан атоқилган нарсаларни оладилар. Чунки булар у дунёда эҳсон қилардилар. Кечаси оз ухлаб, қолганини ибодат билан ўтказар, саҳарларда туриб, Худога истиғфор қилар эдилар. Ўзларининг молларидан сўровчиларга ва мустаҳақларга, ҳақдорларга, яъни муҳтож кишиларга хисса берар эдилар. Иймон келтирганлар учун ерда ва ҳам ўз нафсларида Худонинг қудратига далилнинг нишолар бор. Оё сизлар бу нишоналарга назар солмайсизларми? Осмонда сизларнинг ризқларингиз ва сизларга ваъда қилинган нарсалар муҳайё қилинган. Осмонни ва ерни яратган Парвардигорга қасамки, Қиёматнинг бўлиши худди сизларнинг гапирган гапларингиздек ростдир (ҳақдир).

24-30. Эй Муҳаммад, сенга Иброҳимнинг азиз меҳмонларидан хабар келганми? Вақтики меҳмонлар Иброҳимнинг ҳузурига кириб айтдилар: «Сенга салом бердик.» Иброҳим ҳам айтди: «Сизларга ҳам салом бўлсин. Мен сизларни танимай турибман» – деди-да ўрнидан туриб аҳлининг олдига борди ва бу меҳмонлар учун бир семиз бузоғини пишириб олиб келиб олдиларига қўйди, булар емадилар. Иброҳим сўради: «нима учун емайсизлар?» Меҳмонлар: «Биз овқат емаймиз» деб жавоб беришди. Иброҳимнинг дилидан қўрқув ўтди, чунки узамонда бировнинг овқатини душман бўлса емас эди. Меҳмонлар айтдиларки: «Биздан қўрқмангиз. Биз Худо тарафиддин келган фаришталармиз. Сенга Худо тарафидин бир дона туғилишидан башорат берамиз.» Бу сўзни хотинлари Сора эшитгач, югуриб келди-да, юзига уриб қаттиқ овоз билан: «Туғмас кампир қандай бола кўради», дея бошлади. Фаришталар айтдилар: «Парвардигоринг сенинг ҳаққингда шундай ҳукм қилди. Албатта, Парвардигоринг бандаларнинг ишигга ҳукм қилувчи ва ҳоллларига донодир.»

27 пора

31-37. Иброҳим (а.с.) фаришталарга айтдилар: Эй Худонинг юборган фаришталари, қандай улуғ ишда юрибсизлар?» Фаришталар айтдиларки: «Биз мушриклар қавми тепасига тош ёғдириш учун юборилдик. У (тош) лойдан пиширилган ва Аллоҳнинг наздида ҳаддадан ошган Қавмлар учун белгилаб қўйилгандир. Аввал мўъминларни шаҳардан чиқарамиз. Бас, биз мусулмонларнинг уйларини биттадан ортиқ топлмадик. Бу шаҳарда ҳаробаларни Аллоҳнинг азобидан қўрқувчиларга ибрат учун нишона қилиб қолдирдик.»

38-40. Мусонинг қиссасида ҳам Худодан қўрқувчилар учун нишоналар бордир. Вақтики Биз Мусони равшан мўъжизалар билан Фиръавнга юбордик. Бас, Фиръавн ўзининг қувватига мағрур бўлиб Мусодан юз ўгирди ва: «Мусо жодугар ё девонадир», деди. Бас, Биз Фиръавннинг лашкари билан дарёга ғарқ қилдик. Охирги ҳолда Фиръавн ўз нафсини маломат қилувчи эди.

41-42. Ва Од қавмининг қиссасида ҳам Худонинг қудратига далолат бордир. Вақтики Биз бу қавмга ёмғирсиз қаттиқ шамолни юбордик, шамол ҳеч бир нарсани қолдирмади, магар уларни чириган суякка ўхшаш ҳароб қилди.

43-49. Самуд қавмининг қиссасидда ҳам ибрат олувчилар учун нишоналар бордир. Вақтики Солиҳ (а.с.) нинг туяларини ҳалок қилишди. Солиҳ (а.с.) уларга айтдики: «Энди сизлар азоб келгунча ҳаётий дунёдан фойдаланиб туринглар.» Бас, булар Парвардигорнинг ҳукмидан саркашлик қилдилар ва Жаброил (а.с.)нинг қаттиқ овозлари билан ҳалок бўлдилар. Ваҳоланки, булар бир-бирларини кўриб турган эдилар. Бас, ўринларидан туриб бир-бирларига ёрдам беришга ҳам қодир бўлмадилар. Бу қавмдан илгари Нуҳ қавмини ҳам ҳалок қилган эдик, чунки нуҳ қавми ҳам ҳаддидан ошган эди. Осмонни ўз қувватимиз билан бино қилдик, ҳар бир нарсага қудратимиз етади. Ерни бандаларнинг оёқлари остига фарш қилиб ёзиб бердик. Биз яхши фарш қилувчидирмиз. Биз ҳар бир нарсани жуфт жуфт қилиб яратдик. Шоядки, бундан ибрат олсангиз!

50-55. Муҳаммад (а.с.) айтдилар: «Ҳар бир балодан қочмоқчи бўлсангиз Худо тарафига қочинглар. Мен сизларга Худо тарафидан очиқ қўрқитувчидирман.» Мушриклар Муҳаммаадни соҳир, сеҳргар деганлари каби булардан илгари келган қавм ҳам ўз пайғамбарини соҳир деди ёки мажнун деди. Булар бир-бирига шундай дейишини васият қилганми? Илгари ўтганлар кейинги ўтганларга васият қилганлри йўқдир, балки булар ўзлари саркаш қавмдирлар. Эй Муҳаммад, булардан юз ўгир! Агар булар иймон келтирмасалар, сен Аллоҳнинг наздида маломат қилинмайсан. Сен ҳаммани насиҳат қилавергин, агар кофирлар фойдаланмасалар, мўъминлар фойдаланадилар.

56-60. Мен инсу-жинни фақат менга ибодат қилсинар деб яратдим. Мен булардан ризқ, таом талаб қилмайман. Ҳақиқатда Аллоҳ таолонинг Ўзи Раззоқдир, мустаҳкам қудрат соҳибидир. Бас, бу золимларга худди илгари ўтган рафиқларига берилгандек азобдан насиба берилди. Бас, булар азобнинг келишига шошилмасинлар. Кофирларга ваъда қилинган куннинг азобидан вой.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase