049. Ҳужурот сураси
- 191 марта кўрилди
Бу сурада мўминларга баъзи бир одоблар, Пайғамбарга ва ўзаро бир-бирлари билан қандай муомалада бўлишлари кераклиги ўргатилган. Мадинада нозил бўлиб, 18 оятдан иборат. Сура номи 4-оятда «хоналар» маъносида келган «Ҳужурот» сўзидан олинган.
Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман.
1-5. Эй мўъминлар, Расулуллоҳнинг олдиларига тушиб, юрманглар-одоб сақланглар, беодоблик қилишдан Аллоҳдан қўрқинглар. Аллоҳ таоло сўзларингни эшитувчи ва аҳволларинга донодир. Эй мўъминлар, овозларингни Пайғамбарнинг овозидан баланд қилманглар. Унга бир-бирингизга ўзаро гапиргандек қаттиқ гапирманглар, токи амалларингизботил бўлмасин. Расулуллоҳнинг ҳузурларида одоб билан овозларини паст қилиб гапирадиган мўъминларнинг дилларини Аллоҳ таоло тақво билан синагандир. Уларга Аллоҳ таоло тарафидан мағфират ва улуғ савоб ато қилинади. Ҳужранинг орқасидан қаттиқ овоз билан чақирадиган у гуруҳлар кўп жоҳил ва ақлсиздир. Агар улар то сен чиққунингча сабр қилиб турсалар, ўзларига яхши бўлар эди. Аллоҳ таоло хатоларни кечирувчи ва бандаларга меҳрибондир.
6-8. Эй мўъминлар, агар сизларга бирор фсиқ бирор ҳабарни олиб келса, яхши текшириб кўриб, кейин амал қилинглар. Сизлар бу фосиқнинг сўзига ишониб, бирор қавмга билмасдан мусибат етказиб қўясизлар. Кейин ўзларингиз қилган ишларингизга пушаймон бўласизлар. Билингларки, ичларингизда Расулуллоҳ бордир. Агар кўп ишларда сизларга тобеъ бўлиб, гапларинга амал қилаверса, ўзларинг кулфатга қоласизлар. Сизлар ҳар бир ишда Расулуллоҳ билан маслаҳатлашиб, унинг сўзига итоат қилинглар. Албатта сизлар шундай қиласизлар, чунки Аллоҳ таоло сизларнинг дилларингизга иймонни маҳбуб ҳамроҳ қилган ва иймон билан дилларингиз зийнатланган. Куфрни, фисқни ва исённи диларингизга макруҳ қиган. Мана шу гуруҳ Худонинг фазл ва марҳаматидан ҳидоят йўлини топгандир. Аллоҳ таоло бандаларининг ҳолига доно ва феъли ҳикматлидир.
9-10 агар мўъминлардан икки тоифа бир-бири билан уришиб қолсалар, сизлар қараб турмасдан, улар ўртасида сулҳ қилинглар. Агар бир тоифалари бошқа тоифага ноҳақ тажовуз қилсалар, бас, сизлар то Худонинг хукмига рози бўлгунларича, тажовуз қилувчи билан курашинг. Агар Худонинг ҳукмига ружуъ қилсалар, ўрталарини адолат билан ислоҳ қилинглар. Аллоҳ таоло адолат қилувчиларни дўст тутади. Албатта ҳамма мўъминлар диний биродардирлар. Биродарларингиз ўрталарида ноиттифоқлик бўлиб қолса, ислоҳ қилинглар. Ноиттифоқ бўлишда Худодан қўрқинглар, шоядки Худонинг раҳматига лойиқ бўласизлар.
11-12. Эй мўъминлар, сизлардан бир жамоа бошқа бир жамоани масхара қилмасин. Бу жамоа (паст кўрилиб, масхараланган жамоа) Худонинг наздида улардан яхшироқ бўлса, эҳтимол. Хотинлар ҳам бошқа хотинларни масхара қилмасиндлар, Худонинг наздида бу хотинлар улардан яхшироқ бўлса, нетонг... Ўз биродарларингизнинг айбини ошкор қилманглар ва ёмон лақаблар қўйманглар. Иймон келтиргандан кейин фосиқ деб ном чиқариш ёмондир. Ҳар ким шу хилда ёмон сифатлардан тавба қилмаса, бас, улар биродарлари ҳақига золимдирлар. Эй мўминлар, бировлар ҳақида ҳар хил гумон қилишдан ўзларингни сақланглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Эй мўминлар, жосуслик қилманглар ва баъзиларинг баъзиларингнинг орқасидан ёмонламасин. Сизлар биродарларингиз ўлган ҳолда унинг гўштини ейишни хушлайсизларми? Албатта ёмон кўрасиз. Бировни ғийбат қилиш, ўлдириб гўштини ейиш билан баробардир. Аллоҳдан қўрқинглар ва тавба қилинглар. Албатта Аллоҳ таоло бандаларнинг тавбаларини қабул қилувчи меҳрибондир.
13. Эй одамлар, Биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик. Ва сизларни жамоа-жамоа ва қабила-қабила қилдик. Токи бир-бирларингни танинглар ва қабилаларинг маълум бўлсин. Бу сифатларда ҳаммаларингиз баробардирсизлар. Лекин Аллоҳнинг наздида тақволиларингиз ва Худодан қўрққанларингиз ҳаммадан азизроқдир. Аллоҳ таоло доно ва ҳолларингиздан огоҳдир.
14-16. саҳрода ўтирган мунофиқлар айтадиларки: «Биз ҳам мўъминларга ўхшаб иймон келтирганмиз.» Эй Муҳаммад, буларга айтинг: «Сизлар ҳақиқий мўъмин бўлганларинг йўқ. Лекин «таслим бўлдик» - деб айтинглар. Вақтики, иймон дилларинга кирмаган экан, мўъминмиз дейишларинг дуруст эмас. Аллоҳ ва Расулининг ҳукмини ихлос билан қабул қилсаларинг, Аллоҳ таоло амалларингиз ажрини кам қилмайди, балки мукаммал берради. Аллоҳ таоло гуноҳларни кечиргувчи, меҳрибондир. Ҳақиқий мўъминлар Аллоҳ ва Расулига иймон келтириб, бунга дилларида ҳеч шак қилмайдилар ва Аллоҳни йўлида жонлари ва моллари билан жиҳод қиладилар. Мана шундай кишиларнинг иймонлари ҳақиқийдир. Эй Муҳаммад, бу мунофиқларга айтинг: «Сизларнинг иймонларингдан хабар берасизларми? Ваҳоланки, Аллоҳ таоло осмондаги ва ердаги зарраларнинг ҳаммасини билади. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага донодир.
17-18. Эй Муҳаммад, бу мунофиқлар сенга ўзларининг Ислом келтирганларини миннат қиладилар. Сен буларга айтгин: «Менга мусулмонлигингизни миннат қилманглар, балки Аллоҳ таоло сизларнинг теппаларинга миннат қилиҳга ҳақроқдир, чунки сизларни иймонга ҳидоят қилди, агар иймон келтирганларинг рост бўлса. Аллоҳ таоло осмондаги ва ердаги ғойиб нарсаларни билади. Ва сизларнинг қилган амалларингизни ҳам кўриб туради.