close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

042. Шуро сураси

Маккада нозил бўлган бу сура 53 оятдан иборатдир. Фақат 23-26 оятлари Мадинада нозил бўлган. Сура номи 38-оятда келган ва мусулмонларнинг ишларини ораларида машварат билан қилиш кераклигини билдирган «Шуро»сўзидан олинган.

Аллоҳ таолонинг номи билан бошлайман. У Зот бандаларга
шу дунёда ва ҳам охиратда бандаларига меҳрибондир

1-5. Аллоҳ таоло ҳамма нарсадан ғолиб ва феъли ҳикматлидир. Сенга ушбу сурани ваҳий қилганидек, ваҳий қилади. Сенга ҳар бир нарса тўғрисида сендан муқаддам ўтган пайғамбарларга ваҳий юборар эди. Осмондаги ва ердаги ҳамма нарсалар Худонинг мулки, Аллоҳ улуғ мартабалидир. Парвардигорнинг хавфидан яқиндирки тепаларидаги осмонлар бирин устун пораланиб кетсалар ва малоикалар Парвардигорнинг ҳам билан тасбеҳ айтадилар. Ер юзидан мўъмин инсонлар учун истиғфор қиладилар. Огоҳ бўлки, Аллоҳ таоло кечирувчи ва меҳрибондир.

6-7. У мушриклар жамоасики бир Аллоҳдан бошқа бутларни ўзларига дўст қилиб олганлар. Аллоҳ таоло буларнинг амалларига қаровчидир. Сен буларнинг амалларига қаровчидир сен буларнинг амалларига жавобгар эмасман. Ҳар бир пайғамбарга ўз тилида ваҳий юборганмиз. Шунга ўхшаш сенга ҳам Қуръонни араб тилида юбордик. Токи сен Макка аҳлини Худонинг азобидан қўрқитасан ва яна Макка атрофидаги арабларни ва унинг келишига шак-шубҳа йўқ бўлган қиёмат кунининг аҳволидан қўрқитасан. Қиёматда бир гуруҳ жаннатда ва бир гуруҳ дўзахда бўладилар.

8-9. Агар Аллоҳ таоло хоҳлаганда ҳамма инсонларни бир уммат қиларди. Лекин шундай қилмайди, чунки бу дунё Худо тарафидан бандаларига синовдир. Аллоҳ таоло ҳар кимни хоҳласа яхши амалга мувофиқ раҳматига дохил қилади ва ҳар кимни хоҳласа ёмон амоли учун дўзахга дохил қилади. Албатта золимларга ҳеч қандай ёр ва мададкор бўлмайди. Оё кофирлар Худодан бошқа бутларни ўзларигаа дўст деб биладиларми? Ҳолбуки, Аллоҳ таолонинг ўзи бандаларига дўст ва меҳрибондир. Аллоҳ таоло ўликларни ўз қудрати билан тирилтиради. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага қодирдир.

10-12. Эй Мўъминлар, кофирлар билан ҳар нарсада ихтилоф қилсангиз, унинг ҳукми Парвардигорга ҳавола қилинади. Парвардигор қиёматда адолат билан ҳукм қилади. Шу сифатга эга бўлган Аллоҳ менинг Парвардигоримдир. Мен Шунга суянаман. Ва шунинг тарафига ружу қиламан. У зот осмон ва ерни халқ қилувчидир. Аллоҳ сизларга ўз жинсингиздан хотинлар яратди ва ҳайвонларни ҳам жуфт-жуфт яратди. Шу тадбир билан сизларни кўпайтириб оламга тарқатди. У зотнинг ўхшаши йўқ, У эшитувчи ва кўргувчидир. Ер ва осомоннинг ҳазиналари калити унинг тасарруфидадир. Кимни хоҳласа ризқини кенг қилади ва кимни хоҳласа ризқини танг қилади. Албатта Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани билгувчидир.

13-14. Аллоҳ таоло сизларга шу нарсани муқаррар қилганки Нуҳ алайҳиссалом ҳам шунга амр қилинган эди. У нарса Аллоҳни яккаю ягона билишдан иборат эди. Яна сенга ваҳий юбориб амр қилдик. Шу нарсага Иброҳимни ҳам, Мусога ва Исога ҳам амр қилган эдик. «Ҳаммаларинг диннинг усулини барпо қиласизлар. Бу нарсада ихтилоф қилмайсизлар», - деб амр қилган эдик. Шу амримизни пайғамбарлар бажо келтирдилар ва ихтилоф қилмадилар. Диннинг усули тавҳид илми ва ҳам Парвардигорга ширк келтирмасдан ибодат қилишдан иборат эди. Эй Муҳаммад сенинг Худо тарафига даъват қилмоғинг мушрикларга оғир бўлди, шунинг учун инкор қилдилар. Лекин Аллоҳ таоло ҳар кимни хоҳласа ўз тарифига тортади. Ва ҳам Худога ружу қилувчиларни ўз йўлига ҳидоят қилади. Қачонки кофирлар диннинг ҳақлигига илм ҳосил қилганларидан сўнг мутафарриқ бўлдилар. Чунки уларнинг ўрталарида ҳасад ва адоват ғолиб эди. Шунинг учун пайғамбарларга иймон келтирмадилар. Парвардигоринг тарафидан буларнинг азобини қиёматга қолдиришга ҳукм бўлмаганда шу дунёда буларни ҳалок қилинар эди. У гуруҳларки буларга Қуръон юборилди ўтган умматларидан кейин Қуръон хусусида оғир шакка тушиб қолдилар.

15-16. Эй Муҳаммад, кофирларни ҳам динга даъват қил! Худо тарафидан буюрилган нарсада қоим тур! Кофирларнинг хоҳишларига тобеъ бўлма! Айт: «Аллоҳ таоло менга нозил қилган Қуръонга иймон келтирганман. Аллоҳ тарафидан сизларнинг ўрталарингда адолат қилишга буюрилганман. Аллоҳ таоло сизларнинг ҳам ва менинг ҳам Парвардигоримиздир. Менинг амалларимнинг ажрин ёки жазосини менга беради, сизларнинг амалларингиз ажри ёки жазосини сизларга беради. Сиз билан бизнинг ўртамизда дунё тўғрисида ҳеч хусумат йўқдир. Аллоҳ таоло маҳшаргоҳда ҳаммамизни жам қилади. Ҳамманинг борадиган жойи Худо тарафигадир». У гуруҳларни Худонинг динида жанжал қиладилар. Мийсоқ кунида иқрор қилигандан кейин Парвардигорнинг наздида буларнинг ҳужжатлари ботилдир. Худонинг ғазаби буларнинг тепасидадир. Буларга қиёмат куни оғир азоб бор.

17-18. Аллоҳ таоло шундай зотки ростлик билан китоб нозил қилди ва халқ ўртасида адолат қоим қилди. Токи бир-бирларининг ҳақига тажовуз қилмасинлар. Эй Муҳаммад, сенга қиёмат бўлишини ким билдирди. Бунинг илм Парвардигорга хосдир. Шояд қиёмат яқиндир. Қиёматга инкор қилган кофирлар қиёматнинг келишига шошиладилар. Аммо иймон келтирган мўъминлар қиёматдан қўрқадилар. Биладиларки қиёмат ҳақдир. Огоҳ бўлгилки қиёматнинг келишига шак қилувчилар оғир ва қаттиқ гумроҳликдадурлар.

19-20. Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибондир хоҳлаган одамнинг ризқини кенг қилади. Аллоҳ таоло қудратли ғолибдир. Ҳар ким хоҳласа охират учун амал этишни экмоқни зиёда қиламиз, ҳамда бундай одамнинг экинига барака берамиз. Ва ҳар ким дунёнинг экинини менга шу кифоя деб шуни хоҳласа, бу дунёда истаганини берамиз. Лекин охиратда унга ҳеч қандай насиба берилмайди.

21-22. Оё кофирлар учун Худога шерик қилган бутлари Худо рози бўлмаган ботил динни муқаррар қилиб бердими? Агар хукмнинг ваъдаси қиёматга қолдирилмаганда шу жойда буларнинг ўрталарида ҳукм қилинган бўларди. Албатта золимлар учун қиёматда қаттиқ азоб бор. Кўрасанки, золимлар ёмон амалларининг жазосидан қўрқадилар. Ҳолбуки, бу жазо албатта уларга воқеъ бўлади. Аммо мўъминлар ва яхши амал қилувчилар жаннатнинг кўклам боғларида ором оладилар. Уларнинг хоҳлаган нарсалари Парвардигор наздида муҳайё. Бу Худо тарафидан мўъминларга улуғдир.

23-24. Бу шундай савобки, Аллоҳ таоло иймон келтирган ва яхши амал қилган бандаларга хушхабар беради. Айт, эй Муҳаммад, мен сизлардан пайғамбарлигим учун ужрат (ҳақ) сўрамайман. Магар қариндошлик, дўстлик ва иттифоқлик касб қилса, унга савобини зиёда берамиз. Албатта Аллоҳ таоло ҳақшуносдир. Оё кофирлар Муҳаммад Худога ёлғон туҳмат қилади дейдиларми? Агар Худо таоло хоҳласа сенинг дилингга муҳр босар эди. Лекин Аллоҳ таоло бандаларнинг ичидан сени саралаб олиб пайғамбар қилди. албатта Аллоҳ таоло ўз амри билан ҳақни ошкора қилади ва ботилни йўқ қилади. Аллоҳ таоло диллардаги сирларга олимдир.

25-28. Парвардигор шундай зотки, бандаларининг тавбаларини қабул қилади ва гуноҳларини кечиради. Нима амал қилганларини билади. Иймон келтирган ва яхши амал қилганларнинг дуоларини мустажоб қилади. Фазлу карами билан савобларни зиёда қилиб беради. Қиёмат куни кофирларга қаттиқ азоб бордир. Агар Аллоҳ таоло бандаларининг ризқини кенг қилса ер юзида мағрурланиб фасод қиладилар. Лекин андоза билан беради. Аллоҳ таоло шундай зотки бандаларининг умидлари узилгандан кейин осмондан ёмғирни нозил қилади. Аллоҳ таоло ёмғирни тоғларга, ерларга ва бошқа керак бўлган жойларга мутафарриқ ёғдиради. Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибон, феъли ҳамдга сазовордир.

29-31. Аллоҳ қудратининг нишоналаридан бири шуки осмон ва ерни яратган. Ўша ер ва осмонда ҳайвонлар ва малоикалардан мутафарриқ халқ қилган. Агар хоҳласа маҳшаргоҳга ҳаммасини жалб қилишга қодирдир. Эй бандалар сизларга бирор мусибатки етса, ўзларингиз касб қилган амалларингиздан кўринг, лекин кўпларингизни Худо кечиради. Эй кофирлар, сизлар Худони ожиз қила олмайсиз. Ер юзида Худонинг амрини қайтара олмайсиз. Сизларга Худодан бошқа ёр ва мададкор йўқ.

32-35. Аллоҳ таолонинг қудратига далолат қиладиган нишонлардан дарёда ҳаракат қилувчи ҳар бири тоғдек кемалардир. Агар Парвардигор хоҳласа, шамолни тўхтатиб қўяди. Бас, у кемалар дарё устида ҳаракат қилмай қоладилар. Албатта бу нарсаларда ҳар бир сабр қилувчи ва шукр қилувчи бандалар учун ибратлар бор. Ёки Аллоҳ таоло кемадагиларни ёмон амалларининг шумлигидан ҳалок қилади ва кўпларини кечиради, нажот беради. Токи у одамлар билсин, бизнинг оятларимизда жанжал қиладиганлар учун Худонинг азобидан қутиладиган жой йўқ.

36-39. Ҳар нарсаки сизларга бу дунёда берилган бўлса, сизларнинг ҳаётингизда фойдаланиладиган озгина нарса бўлиб охир фоний, йўқ бўлади. Лекин Аллоҳнинг олдида бўлган савоблар ва жаннатнинг нозу неъматлари бу дунёнинг неъматларидан яхшидир. Йўқ бўлмайди, ҳамиша боқий қолади. Бу нозу наим иймон келтирганларга ва Худога таваккул қилганларга берилади. Бу гуруҳ оғир гуноҳлардан ва фаҳш ишлардан сақланадилар. Қачонки, ғазаблари келса, душмандан ўч олмай кечирадилар. Бу гуруҳлар Худонинг буйруғини қабул қилиб, амрини бажо келтирганлар ва намознинг шароитлари билан адо қилганлар. Ҳар бир ишлари ўрталарида маслаҳат билан бўлади. Ва бизлар берган ризқларимиздан мискинларга нафақа қиладилар. Бу гуруҳлар кофирлар тарафидан зулм етса, ўч оладилар.

40-43. ёмонликнинг жазоси унга ўхшаш ёмонликдир. Ҳар ким ёмонлик қилувчидан авф қилса ва уни ислоҳ қилса, унинг ажрини Худо беради. Албатта Аллоҳ таоло зулм қилувчиларни дўст тутмайди. Ҳар кимки зулм қилган золимдан ўч олса, унга ҳеч қандай маломат қилишга йўл йўқдир. Балки шундай одамни маломат қилиш керакки, халққа ноҳақ зулм қилади ва ер юзида ноҳақ фасод қилади. Буларга Қиёмат куни қаттиқ азоб бордир. Ҳар ким душмандан ўч олмасдан сабр қилса, кечирса, албатта улуғ ишлардандир.

44-46. Аллоҳ таоло ҳар кимни гумроҳ қилса, гумроҳ бўлганидан сўнг, унга ҳеч мададкор йўқ. Эй Муҳаммад, золимларнинг ҳолларини кўраса Қиёмат куни Худонинг азобини кўрган вақтларида айтадилар, «Бизга дунёга қайтадиган йўл бормика?» Кўрасан, уларнинг хору зорлик билан дўзахга рўбарў қилинади. Кўзларини чеккаси билан қўрқиб-қўрқиб дўзах тарафига назар қиладилар. Мўъминлар Қиёмат куни айтадиларки, «Зиёнкорлар ўша одамдирларки, ўз нафсларига, аҳлларига ва бошқа тобеъларига зарар етказадилар. Ҳаммасига азоб тортишга сабаб бўладилар. Огоҳ бўлки, золимлар ҳамиша давом этадиган азобда бўладилар. Уларга Аллоҳдан бошқа нажот берадиган ҳеч қандай дўст ва ёрдамчи йўқдир. Ҳар кимни Худо гумроҳ қилса, унга қутиладиган йўл йўқ.

47-48. Худонинг ҳузуридан қайтиб келиш йўқ бўлган шундай кун келишидан олдин Парвардигорнинг амрига итоат қилинглар. У кунда сизларга паноҳ берадиган ҳеч қандай нарса йўқ. Ва яна қилган ишларингдан инкор қилолмайсизлар. Эй Муҳаммад, сенинг насиҳатингдан юз ўгирсалар, бас, сени уларнинг амалларига назорат қилувчи қилиб юбормадик. Сени зиммангда Худонинг ҳукмини етказишдан бошқа нарса эмас. Қачонки биз инсонга ўз тарафимиздан марҳамат қилиб, бойлик ва тандурустлик берсак, унга хурсанд бўлади. Ва агар ўзларининг ёмон амалларига муносиб мусибат етса, у инсонни аччиқланиб, шукр қилмасдан кофир бўлганини кўрасан.

49-50. Осмон ва ерни подшоҳлиги Аллоҳникидир. Хоҳлаганини халқ қилади. Хоҳлаганига ўғил ато қилади ва хоҳлаганига ўғил ва қиз беради. Хоҳлаганини фарзандсиз, туғмас қилади. Аллоҳ таоло бандаларнинг ҳолига доно ва ҳар бир нарсага қодирдир.

51-53. Инсонга Худонинг номидан гапиришлиги мумкин эмас. Магар ваҳий орқали, ёки парданинг орқасиндан ё фаришталарни юборади. Бас, у фаришта Худонинг хоҳлаганини Унинг ҳукми билан етказади. Аллоҳ таоло ҳар нарсадан юқори ва ҳикматли зотдир. Илгари ўтган пайғамбарларга ваҳий юборган эдим. Сенга ҳам ўз каломим Қуръон нима ва иймон тариқаси қандайлигини билмас эдинг. Бизлар Қуръонни нурга ўхшаш равшан яратдик. Унинг сабаби билан хоҳлаган бандаларимизни ҳидоят қиламиз. Албатта сен халқни тўғри йўлга бошлайсан. У йўл ердаги ва осмондаги нарсалар унинг мулки бўлган Парвардигорнинг йўлидир. Огоҳ бўлгилки, ҳамма ишлар Худо тарафига қайтади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase