close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

041. Фуссилат сураси

Сура номи 3-оятда келган «фуссилот» сўзидан олинган. «Сажда», «Ҳа,мим» ва «Масобиҳ»номлари билан ҳам эсланадиган бу сура 54 оятдан иборатдир.

Аллоҳ таолонинг номи билан бошлайман. У Зот бандаларга
шу дунёда ва ҳам охиратда бандаларига меҳрибондир

1-8. Ҳо, мим. Бу Қуръон меҳрибон ва кечирувчи Парвардигор тарафидан нозил бўлган оятлари очиқ баён қилинган китобдир. Биладиган қавмга араб тилида нозил қилинган, шу тилда сўзлашадилар. Қуръон мўъминларга Худонинг раҳматидан хабар берувчи ва кофирларга Худонинг азобидан қўрқитувчидир. Кофирларнинг кўплари гарчи маъноини билсалар-да, бу Қуръондан юз ўчириб, эшитишни ҳам исташмайди. Айтадиларки : «Эй Муҳаммад сени даъват қилган нарсаларинг дилимизга кирмайди. Дилларимиз берк, қулоқларимиз кар. Сен билан бизнинг ўртамизда парда бор. Сени ҳақиқатингга тушунмаймиз. Сен ҳам ўз динингга амал қилавер, биз ҳам ўз динимизга амал қилаверамиз». Эй Муҳаммад кофирларга айт: «Нима учун менинг ҳақиқатимга тушунмайсизлар? Мен фаришта эмас, балки сизларга ўхшаган одамман. Аллоҳ таоло тарафидан менга ваҳий юборилади. Мен сизларга айтаман: «Билингларки, Аллоҳ якка ва ягона зотдир. Худо тарафига мутаважжиҳ бўлиб, уни ёлғиз деб билинг эътиқод қилинг. Гуноҳларингга кечирим сўранг қиёмат куни мушрикларнинг ҳолларига вой! Уларнинг охиратга иймонлари йўқ. Худонинг ҳаққини адо этмайдилар, лекин мўъминларга ва яхши амал қилувчиларга беҳисоб ажр берилади.

9-12. Эй Муҳаммад кофирларга айтки: «Оё сизлар ерни икки кунда халқ қилган шундай зотга кофир бўласизларми? Оё сизлар Парвардигорга шериклар муқаррар қиласизларми? Ҳолбуки, Аллоҳ таоло ҳамма оламни тарбия қилувчидир. У ернинг тепасида тоғлрни халқ қилди. у тоғларда инсон учун конлар, чашмалар ва бошқа фойдали нарсаларни яратиб, барокатли қилди. ҳамда ерда инсонлар ва уларнинг ризқ рўзилари учун ашёлар яратди. Бу нарса икки кунда тамом бўлиб савол қилувчилар учун ҳаммаси тўрт кунда тамом бўлди. Сўнгра осмонни пайдо қилишга қасд қилди. ҳолбуки, осмон тутундош аборатдир. Бас Парвардигор осмонга ва ерга ҳукм қилиб айтди «менинг фармонимни ё ихтиёрий, ё мажбурий бажаринглар». Ер билан осмон жавоб бериб айтдиларки: «Сенинг фармонингни хурсандлик билан бажарамиз». Аллоҳ таоло етти табақа осмонни ва ундаги ашёларни икки кунда тамом қилди. сўнгра ҳар бир осмонга нима иш қилишлари тўғрисида ва қандай ҳаражат қилишлари тўғрисида буйруқ берди. Биз дунёнинг осмонини юлдуз чироқлари билан зийнатлантирдик. Ҳамда осмонни ҳар турли офатлардан сақладик. Бу ишларнинг ҳаммаси доно ва ғолиб Парвардигорнинг муқаддаротидир.

13-14. Эй Муҳаммад, агар сенинг насиҳатингдан Макка кофирлари юз ўгириб, иймон келтирмасалар, айтки: «Мен сизларни шундай уқубатдан қўрқитаманки Од ва Самуд қавмига келган уқубат кабидир. Қачонки у қавмларга пайғамбарлар келиб, уларнинг рўбарўларида ва улардан кейин ҳам ҳар замонда пайғамбарлар келиб насиҳат қилган эдилар. Уларга бир Аллоҳдан бошқага ибодат қилманглар деб насиҳат қилган эдилар. Улар жавоб бериб айтдиларки: «Агар Парвардигор бизнинг ҳидоятимизни истаса малоикаларни юборган бўлар эди. Биз сизлар олиб келган динга мункир бўламиз».

15-18. Аммо Одд қавми ер юзидан кибр, ноҳақлик ва фасод қилдилар. Даво қилиб айтдиларки: «Ким биздан қувватли ва қудратлидир». Оё бу жоҳиллар билмайдилармики буларни халқ қилган Парвардигор зиёда қувватли ва қудратлидир. Бу кофирлар Бизнинг қудратимизнинг нишоналарига инкор қиладилар. Бас, биз буларнинг тепасига қаттиқ шамолни шум кунларда юбордик. Токи расво қилувчи азобга буларни бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам мубтало қилайлик. Лекин охиратнинг азоби кўп расво қилувчидир. Ҳолбуки, қиёматда буларга ёрдам берувчи бўлмайди. Шунингдек, Самуд қавмига ҳам пайғамбарнинг воситаси билан ҳидоят йўлини кўрсатдик, лекин улар ҳидоят йўлига юрмасдан гумроҳлик йўлини ихтиёр қилдилар. Бас, уларнинг амалларига яраша хор қилувчи азобу уқубат ҳалок қилди. Лекин булардан ташқари мўъминларга ва Худодан қўрққанларга нажот бердик.

19-23. Эй Муҳаммад, ўша кунни ёд қилки, Худонинг душманлари Дўзахнинг яқинига тўпланади. Бас, бу жойда тўхтатиб турилади. Токи орқада қолганлар етиб келсинлар. Бас, дўзах яқинига ҳозир бўлганларидан сўнг қилган ишларидан аъзолари гувоҳлик беради. Қулоқлари эшитганидан, кўзлари кўрганидан, Терилари ва бошқа аъзолари қилган амалларидан хабар берадилар. Кофирлар аччиқланиб аъзоларига айтадиларки, «нима учун бизнинг тепамиздан гувоҳлик бердиларинг? Ҳолбуки, биз сизларнинг у дунёда ҳамма офатлардан сақлар эдик». Аъзолари айтадиларки, «Биз ўз ихтиёримиз билан гапирмадик, балки бизни ҳамма нарсага тил бериб гапиртирадиган Аллоҳ гапга солади. У зот қудратлидир. У сизларни биринчи мартаба халқ қилган эди. Энди унинг тарафига ҳозир қилинасизлар. Сизлар у дунёда гуноҳкорларни шунинг учун яшириниб қилмадиларинки, сизларнинг тепаларингдан қулоқларинг, кўзларинг ва тилларинг гувоҳлик бериб, сизларни шарманда қилади деб. Балки гумон қилдиларингки, Аллоҳ таоло сизларнинг кўп амалларингизни билмайди. Аллоҳ таолога шу хилда қилган гумонларингиз сизларни ҳалок қилади. Сизлар зиён қилганлардан бўлдиларинг.

24-28. Бас, агар сабр қилиб хомуш бўлсалар буларнинг жойлари дўзахдир. Агар кечирим сўрасалар уларни кечирилмайди. Кофирларга шайтонлардан рафиқларни мусаллат қилдик. Бас уларга қилиб турган амалларини яхши қилиб кўрсатади. Ва охират ишларини инкор қилишга тарғиб қилади. Буларнинг тепасига азоб тортиш учун Худонинг ҳукми собит бўлган. Булар ўзларидан муқаддам ўтган жинлардан ва инсонлардан Худонинг фармонига итоат қилмай ҳалок бўлган жамоадандирлар. Улар ўз нафсларига зиён қилган эдилар. Кофирлар бир бирларига насиҳат қилиб айтадиларки: «Муҳаммад Қуръон ўқиганда унга қулоқ солманглар, балки беҳуда сўзларни айтиб ғавғо кўтаринглар. Агар шундай қилсаларинг албатта ғалаба қиласизлар, Муҳаммад хомуш бўлиб қолади». Биз бу кофирларни қаттиқ азобга мубтало қиламиз ва уларнинг ёмонроқ амалига ёмонроқ жазо берамиз. Бу ёмон уқубат Худонинг душманларига лойиқ жазодир. У жазо дўзах ўтидан иборат. Бу кофирлар дўзахда Бизнинг оятимизга инкор қилганлари сабабидан абадий бўладилар.

29. Дўзах азоб тортиб турадиган кофирлар айтадиларки: «Эй Парвардигоро, бизларни гумроҳ қилган шайтонларни ва инсонларни бизга кўрсат, биз уларни оёғимизнинг тагига олайлик. Токи улар жаҳаннамнинг тагида азоб тортувчиларга қўшилсинлар. Шунда динимиз таскин топади».

30-32. Албатта бир гуруҳлар иқрор бўлиб айтдиларки: «Бизнинг Парвардигоримиз бир Аллоҳдир». Сўнгра бу гапларида қоим мустаҳкам туриб то умрлари тамом бўлгунча амал қилдилар. Ўладиган ҳолларида малоикалар нозил бўлиб айтдиларки: «Эй Худонинг яхши бандалари, энди сизлар қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Худо тарафидан сизларга ваъда қилинган жаннатга хурсанд бўлинглар. Биз бу дунёда сизларнинг дўстларингиз эдик, охиратда сизларга нафсларингиз хоҳлаган нарсани Худо сизларга муҳайё қилади. Сизлар талаб қилган нарсани Аллоҳ ато қилади. Бу ҳаммаси сизларга гуноҳларни кечирувчи ва меҳрибон Парвардигор тарафидан меҳрибонликдик».

33-36. Яхши сўз тўғрисида Аллоҳ тарафига даъват қиладиган ва яхши амал қиладиган шу зотдан яхши ким бор? Балки Худо тарафига даъват қилган киши ҳаммадан яхшироқдир. Ҳамда айтадики: «Мен Худонинг ҳукмига бўйнсинувчиларданман яхшилик билан ёмонлик ҳеч қачон баробар бўлмайди. Шундай бўлгач, сен ёмонликни яхшилик билан қайтар. Агар шундай қилсанг, сен билан унинг ўртасида адоват бор бўлган одам сенинг содиқ дўстингга, балки қариндошга айланади. Ёмонликка яхшилик қилиш хислатини собир бандаларга ато қилинади. Бу сифатни Худо тарафидан улуғ насибага эга бўлган одамларгина берилади. Эй Муҳаммад, агар шайтон тарафидан сенга васваса қилинса, Худодан паноҳ тила! Чунки Аллоҳ таоло сенинг сўзингни эшитувчи ва ҳолингга донодир.

37-39. Худо қудратининг нишоналаридан бири шуки кеча, кундуз, офтоб ва ой ҳаммаси Худонинг махлуқидир. Шундай бўлса, эй кофирлар, офтобга ва ойга сажда қилманг! Бу нарсаларни халқ қилган Парвардигорга сажда (ибодат) қилинг, агар ҳақиқатдан ҳам Худога ибодат қилувчи бўлсаларинг. Агар кофирлар сажда қилишдан бош тортиб кибр қилсалар, ҳеч парво йўқдир. Чунки Аллоҳнинг олдидаги малоикалар кечаю кундуз тасбеҳ айтадилар ва Худога сажда қиладилар. Улар чарчамайдилар. Худо қудратларининг нишонасидан бири шуки, эй Мухаммад, сен ерни қуруқ кўрасан, қачонки, Биз осмондан ёмғир ёғдирсак, у ҳолда ер ҳаракатга киради, гиёҳларни ҳаракатга киритади ва гиёҳларни кўкартиради, гиёҳлар кўп бўлади. Албатта у зотки қуруқ ерга ҳаёт бағишлади. Албатта ўликларга ҳам шундай ҳаёт беради. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага қодир зотдир.

40-42. Албатта Бизнинг оятларимиздан юз ўгириб ботил динни ихтиёр қиладиган гуруҳлар Биздан махфий эмаслар, қилган амалларини биламиз. Оё дўзахга солинадиган одамлар яхшими? Ёки қиёмат куни амну-омон билан жаннатга кирадиганлар яхшими? Эй кофирлар, хоҳлаган амалларингизни қилиб туринглар. Албатта Аллоҳ таоло амлларингизни кўрувчи ва унга лойиқ жазо беради. Қачонки Қуръон нозил бўлди, бир гуруҳ кофирлар уни инкор қилдилар. Ваҳоланки Қуръон улуғ китобдир. Ҳеч қандай ботил унинг олдидан ё кетидан яқин келмайди. Ҳикматли ва улуғ Парвардигор томонидан нозил қилинган.

43-44. Эй муҳаммад, бундай гапларни фақат сенинг шаънинга айтилмайди, балки сендан муқаддам ўтган пайғамбарларнинг шаънига ҳам айтилган эди. Албатта Парвардигоринг иймон келтирганларга мағфират, кофирларга қаттиқ азоб эгасидир. Агар Биз Қуръонни ажам тилларида нозил қилганимизда эди, араблар «Нима учун Қуръоннинг оятларини бизнинг тилимизда баён қилинмади?» деб айтар эдилар. Оё Қуръон ажам тилида, мухотаб араб (яъни пайғамбар) бўладими?» Айт, эй Муҳаммад, Қуръон иймон келтирганлар учун ҳидоят қилувчи. Ва қалблари касал бўлганларга шифо берувчидур. Қуръонга иймон келтирмаган одамларнинг қулоқларида карлик бор. Қуръон уларга махфийдир. Унинг ҳақиқатини билмайдилар. Гўёки буларнинг ҳоллари у узоқ масофадан туриб чақирилган жамоага ўхшайди, яъни овозни эшитмайдилар.

45-46. Бу Мусога Тавротни бердик. Бас, Тавротнинг ҳукмига ихтилоф қилинди. Агар Худонинг ҳукми сабқот қилмаганида эди, яъни ихтилофлари Худонинг ҳузурида ечилади деган ҳукм бўлмаганда, шу жойда, шу дунёдаёқ ҳукм қилинарди. Албатта, мана шу тавротга ихтилоф қилган қавм Қуръон тўғрисида ҳам шак қиладилар. Ҳар ким яхши амал қилса, ўз нафсининг фойдасига қилади ва ҳар ким ёмон амал қилса, ўз нафсининг зарарига қилади. Аллоҳ таоло бандаларига зулм қилувчи эмасдир.

25-пора

47-48. Қиёматнинг қачон бўлишини савол қилинса, унинг илми Худо тарафига ҳавола қилинади. Меваларини ўзларининг ғунчаларидан чиқади ва хотинларки ҳомиладор бўладилар ва туғадилар. Бунинг сирлари икки олам Парвардигорига ҳавола қилинади. Қиёмат куни Парвардигор кофирлардан нидо қилиб сўрайдики: «Менга шерик қилган Худоларингиз қани?» Кофирлар айтадиларки: «Биз сенга хабар бериб айтамизки бизлардан ҳеч бир киши уни ҳозир қилмайди, чунки бизлар у бутлардан беъзормиз». Мушрикларнинг ибодат қилган бутлари бу кунда улардан йўқолди. Улар ҳеч қандай ёрдам беришга қодир эмас. Мушриклар ўзларига ҳеч паноҳ жой йўқлигини яқинда биладилар.

49-50. Инсо яхши нарсаларни талаб қилишдан чарчамайди. Агар унга кулфат ва қаҳатчилик келса, кейин Худонинг раҳматидан умид узади. Агар Биз ўзимизнниг фазлу марҳаматимиз билан кофирлардан ғаму кулфатни кетгазиб, сиҳат-саломатлик ва давлат ато қилсак, бу нарсаларни Худо ато қилди, деб фикр қилмайди. Балки айтадиларки: «Бу нарсаларга мен лойиқ эдим, энди бу мендан кетмайди. Мен хаёл қиламанки қиёмат қоим бўлмайди, мободо қиёмат қоим бўлиб Худонинг ҳузурига борсам ҳам, Худонинг олдида менга бу дунёдаги нозу-неъматлардан зиёда нозу-ноим муҳайёдир». Лекин унинг умид қилганидек бўлмайди, балки бизлар кофирларнинг қилган амаллари билан огоҳлантирамиз ва қаттиқ азобларга мубтало қиламиз.

51-54. Қачонки, биз инсонга сиҳат-саломатликни ва давлатни инъом қилсак, инсон ғурурланиб шукр қилишни унутади. Шукр қилишдан юз ўгиради. Ҳеч нарса кўрмагандек ўзини чеккага тортади. Қачонки унга кулфат ва бало етса, ожизлик билан узундан – узун дуо қилади. Кофирларга айт: «Хабар берингларки агар Қуръон Худонинг олдидан нозил бўлган бўлса, кейин сизлар билиб туриб инкор қилсаларинг, шундай мухолиф қилувчилардан адашганроқ одам борми? Яқинда шу дунёдаёқ кофирларга қудратимизнинг улуғлигини кўрсатамиз, яъни мўъминларга фатҳу нусрат бериб, кофирлар устидан ғолиб қиламиз. Ва кофирларнинг нафсларида қудратимизни кўрсатамиз, яъни уларга кулфат ва қийинчиликлар келтирамиз, токи буларга Муҳаммаднинг дини ҳақлигини зоҳир бўлсин. Эй Муҳаммад, агар сенинг динингни кофирлар инкор қилса ва калимаи шаҳодатни адо этмаса, Парвардигорингнинг гувоҳлиги кифоя қилади. Чунки, Парвардигоринг ҳар бир нарсани билади ва унга гувоҳдир. Билки, кофирлар қиёмат бўлишидан мункир бўлиб Парвардигорга рўбарў келишга шак қилади. Огоҳ бўлинглар, Парвардигорингнинг илми ҳамма нарсани ўз ичига олгандир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase