close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

105. Фил сураси

Маккада нозил бўлган бу сура беш оятдан иборатдир.
Насроний динида бўлган Яман ҳокими Абраҳа ал-Ашрам Каъбани вайрон қилиш учун филлар билан ҳужум қилиб бостириб келади. Аллоҳ таоло ўз қудрати билан қушлар воситасида уларни нест-нобуд қилади ва Каъбани асраб қолади. Шу боис ҳам «Кофирун» сурасидан кейин нозил бўлган мазкур сура «Фил» деб номланган. Сура мазмунидан шу нарса англашиладики, Аллоҳ таоло – қодири қайюм. У Ўз динига қарши чиққанларни хор ва маҳв этади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

1-5. Эй Муҳаммад (алайҳиссалом), Парвардигоринг Фил эгаларига нима муомала қилганини кўрмадингми?! Улар Каъбани бузмоқчи бўлиб келганларида Парвардигоринг уларнинг макрларини беҳудага чиқармадими? Уларнинг тепаларига гуруҳ-гуруҳ (тўп-тўп) паррандаларни (қушларни) юборди. Уларнинг ҳар бирининг тумшуқларида сижжилдан (сополдан) қилинган тошлар бор эди. У (қуш)лар кофирларнинг тепаларидан (бошларидан) у тошларни ёғдирар эдилар. Бас, Аллоҳ таоло уларни ҳайвонлар чайнаб ташлаган сомондек (хароб) бир ҳолатга айлантириб қўйди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase