close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

101. Қориъа сураси

Маккада нозил бўлган бу сура ўн бир оятдан иборатдир.
«Қориъа» эшик қоқувчи, қалбларни қоқувчи маъносини билдириб, бу сўздан Қиёмат назарда тутилади. Қурайш сурасидан кейин нозил бўлган бу сурада Қиёмат куни рўй берадиган воқеалар ва инсоннинг оқибатда ё саодатли, ё бадбахт бўладиган ҳолатлари тасвирлаб берилади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

1-5. Қиёмат яқиндир! Нимадир у Қиёмат? Сенга ким хабар бердики, Қиёмат нимадир? Қиёмат шундай кундирки, у кунда инсонлар чироқнинг атрофида айланган парвонадек (тўзиб, паришон) бўладилар. Тоғлар титиб ташланган рангли жунга ўхшаш бўлиб қолади. Ўша кунда тамом (барча) инсонлар икки фирқа (тоифа) бўлади.
6-11. Ҳасанотларининг (савобларининг) миқдори тарозуда оғир келган киши жаннатда рози бўладиган маишатда бўлади. Аммо (тарозуда) ҳасанотларининг миқдори енгил бўлган, саййиотлари (гуноҳлари) оғир бўлган кишининг жойи Ҳовиядир. Эй Муҳаммад (алайҳиссалом), Сенга ким хабар бердики, Ҳовия нимадир? Билгилки, Ҳовия дўзахда жуда иссиқ, қизитилган ўтдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase