Абу Муслим
Сингапурлик нано-технологиялар тадқиқотчиси профессор Джеки Ин (1966 й. туғилган), ўз жамоаси билан биргаликда янги коронавирус (COVID-19) тест қилиш учун энг тезкор восита ишлаб чиқди. У Тайванда таваллуд топган. Болалик пайтларида ота-онаси билан бирга Сингапурга кўчиб келган ва у ерда мактабга қадам қўйган. У ислом динини қабул қилган мусулмон аёлдир. «Агар чиндан ҳам илм билан машғул бўлсангиз, Яратувчига ишонишингиз керак», - дейди у.
Собиқ Совет Иттифоқи мусулмонлари ва насронийлари ўз давлатларининг сиёсий ҳаётида қанчалик фаол иштирок этаётганига қараб, бу ердаги анъанавий ҳукмрон диний гуруҳлар собиқ имтиёзли позициясини муваффақиятли қайта қўлга киритаётганини тушунасиз.
Бирорта дин Исломчалик инсон ҳақ-ҳуқуқини муҳофаза этмагани айни ҳақиқат. Хоҳ у фуқаровий ҳуқуқ бўлсин, хоҳ маънавий, хоҳ мулкий ҳуқуқ бўлсин! Динимизда инсоннинг мулкий ҳуқуқи муҳофазасини ажиб адолат ила тартибга солинган. Аллоҳ таоло Қуръонда бундай марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли...” (Нисо сураси, 29).
«Бир пайтлар Ливия раҳбарининг кўплаб масканларидан бирида бўлганимда менга фақат телевизорда кўрган поп-мусиқа қироли Майкл Жексоннинг афсонавий Neverland вилласига тушиб қолгандай туюлган. Полковник ихтиёрида сеҳрли чироқ бўлган шарқ эртаклари қаҳрамони Оловиддиндек яшарди.
Саудия Арабистони 2020 йил 13 августда Исроил, Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн раҳбарлари томонидан АҚШ Оқ уйида Доналд Трумпнинг ташаббуси билан ва унинг иштирокида имзоланган «Авраам битимлари»га қўшилмади.
Франция президенти Эммануэл Макрон ўнлаб инсон ҳуқуқлари гуруҳларининг қаршилигига қарамай, Миср диктатори Абдулфаттоҳ Сисининг Парижга ташрифи вақтида Мисрда инсон ҳуқуқларининг бузилиши масаласини кўтаришдан бош тортди.
Қамоқдаги ўлим жазосига ҳукм қилинган машҳур Ислом олими ва мутафаккири Салмон Авда соғлиғига тиклаб бўлмайдиган даражада путур етказди. Бу ҳақида уламонинг ўғли Абдуллоҳ ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилди. Аввалроқ, уч йилдан ортиқ қамоқда ўтирган Салмон Авданинг соғлиғи жиддий ёмонлашгани ҳақида хабар берилган эди. Биринчи кунларданоқ олим шу кунгача қолган ёлғиз камерада ушлаб келинган.
Помпео: санкциялар Пекин сиёсатига қўшилмайдиган фуқароларга таҳдид қилишда гумон қилинаётганларга қўлланилади. Қўшма Штатлар Пекин сиёсатига қўшилмайдиган фуқароларга таҳдид қилишда гумон қилинган Хитой расмийларига, Хитой Коммунистик партияси (ХКП) аъзоларига нисбатан санкциялар киритди. Бу ҳақида АҚШ Давлат котиби Майк Помпео айтиб ўтди.
Хорижий банкларда сақланаётган Ливия активларининг умумий миқдори қарийб 150 миллиард АҚШ долларига етиши тахмин қилинмоқда. Ливия исёнчилари уларга эга бўлиш пайида. Аммо Ғарб давлатлари қарор қабул қилишга шошмаяпти.
АҚШ ҳукумати агарда ByteDance унинг америка сегментини сотмайдиган бўлса, TikTok иловасини тақиқлашнинг энг охирги муддатини узайтириш ниятида эмас, дея хабар беради Рейтер агентлиги ўз манбаларига таяниб. Ўтган ҳафтада АҚШ халқаро инвестициялар бўйича қўмитаси TikTok иловасини тақиқлашнинг энг охирги муддатини 4 декабргача узайтирганди.
АПЛ да ЛГБТ-ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳар қандай шаклдаги камситишларга қарши Rainbow Laces («камалакранг боғичлар») кампанияси бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирга аёллар ўртасида Премьер-лига, қуйи дивизионлар ва Шотландия чемпионати ҳам қўшилди.
Чеченистон муфтийси Салах Межиев аёлларнинг юзини бекитиб турадиган ва фақат кўзлар учун очик жой қолдирилган бош кийим – “ниқоб” кийишнинг тақиқланишига рози бўлмаганларни танқид қилди, деб ёзади Кавказ.Реалии. Бу тақиққа рози бўлмаганларни Межиев “ваҳҳобийлар” ва “Аллоҳнинг душманлари” деб атади. Унинг сўзларига кўра, Чеченистонда яшовчи аёллар анъанавий либосларда юришлари керак.