Ғуслнинг суннатлари
Ғуслда ҳам тартиб билан ювинмоқ суннатдир. Ғуслнинг суннатлари олтита:
Ғуслни вожиб қилувчи сабаблар
Имом Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ғуслни вожиб қилувчи сабаблар - эркак ва аёлдан ухлаган ёки уйғоқ ҳолатида манийнинг шаҳват билан отилиб чиқишидир».
Жума куни ғусл қилиб, хушбўй нарса суртиш
Жума куни учун ғусл қилишнинг фазилати кўплаб ҳадисларда таъкидланган. Бунда, ғусл қилишдан олдин жума учун, деб ният қилиш лозим. Шундан сўнг, хушбўй атрлари бўлса, суртиб олиш ҳам суннатдир. Бунда, суннатга эргашишни ният қилишга алоҳида эътибор бериш талаб этилади.
Fуслнинг суннатлари
Бас, унинг суннатлари икки қўлини ва фаржини ювмоғи ҳамда нажосатни кетказмоғи. Сўнг тоҳарат қилади. Аммо икки оёғини ювмайди. Кейин баданига уч марта сув қуяди. Сўнгра оёғини сув тўпланган жойдан бошқа ерда ювади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржларини ювар эдилар. Кейин эса, намозга қиладиган тоҳаратларини бажарар эдилар. Сўнгра сувни олиб, панжаларини сочлари остига киритар эдилар. Токи, сув яхши етганига ишонганларидан кейин, бошлари устидан уч ҳовуч сув қуяр эдилар. Кейин қолган жасадларига сув қуяр ва охири оёқларини ювар эдилар». Бешовлари ривоят қилишган.