Саудия Арабистони Подшоҳи «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни мамлакатимизнинг юксак мукофоти – «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлади.
Имом масжидга келганлар билан муштлашувдан кейин лавозимидан айрилди
Тожикистонда таровиҳ намози вақтида ибодатхона биносида жанжал чиққанидан кейин йирик масжидлардан бирининг имоми ишдан бўшатилди. Рамазон кунларининг бирида Душанбе чеккасидаги Ҳазратий Муҳаммад масжидига келган одамлар таровиҳни Имом Жамолиддин Нематзода емас, балки унинг ўғли Азаматулло ўтказганидан ғазабланди, дея хабар бермоқда IslamNews.
Душанбе масжиди имоми салафийлар билан алоқаликда шубҳа билан қўлга олинди
Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) ходимлари пойтахтнинг Шомансур тумани масжиди имом-хатиби, мамлакатда тақиқланган «Салафия» ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинган Абдулхақ Обидовни қўлга олди. Бу ҳақида «Ховар» республика ДМХҚ жамоатчилик билан алоқалар бўлимига таяниб хабар қилади.
Мусулмонлар учун тузоқ
Бугун Шом «қора туйнук»ка айланиб қолди. Бу «қора туйнук» аввало дунёнинг турли бурчакларидан бу ерга отланаётган юзлаб, минглаб мусулмон ёшларни ўз домига тортиб кетяпти. Шомда юз бераётган воқеаларга қараб, Ғарбнинг Россия билан ва Суриянинг ўзи билан биргаликда келишиб олинган, жуда пухта режалаштирилган бир саҳна ўйинимикан, деган хулоса чиқиб қоляпти.
Мисрда суд полициячиларга соқол қўйиб юришни тақиқлади
Қоҳира судялари ўтган чоршанба куни 2012 йилдан бери давом этиб келаётган полиция офицерларининг соқол қўйиб юриш билан боғлиқ олти йиллик суд музокараларига якун ясади ва тақиқ ўз кучида қолишини маълум қилди.