close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
31.01.2020 10:39

Тожикистонда йириклик бўйича иккинчи ўринда турадиган шаҳар ҳокимияти йирик ва маҳаллий аҳоли орасида оммавий бўлган масжидни кинотеатрга айлантиришга қарор қилди. Сўғд вилояти Хўжанд шаҳридаги Нури Ислом масжидининг кўркам замонавий биноси бутун мамлакат бўйлаб сўнгги 3 йил ичида «ҳужжатларнинг нотўғри расмийлаштирилиши» баҳонаси остида тугатилган 2000 та Аллоҳнинг уйи қаторига кирди.

30.01.2020 12:46

Тожикистонда 113 киши «Биродар-мусулмонлар» ташкилотига алоқадорликда шубҳа билан ҳибсга олинди. Бу ҳақида 28 январь куни журналистлар билан учрашувда бош прокурор Юсуф Рахмон маълум қилди, дея хабар беради «Авеста». Рахмоннинг таъкидлашича, қўлга олинганлар орасида турли касб вакиллари бор.

11.11.2019 12:54

6 ноябрга ўтар кечаси Тожикистонда, Душанбедан тахминан 60 км узоқликда Ўзбекистон билан чегарадаги «Ишкобод» заставасига ҳужум уюштирилди, деб хабар беради «Фергана». Расмий маълумотларга кўра, ҳужумда ниқоб кийиб олган 20 га яқин киши иштирок этган. Отишма бошланиб, бир соатга яқин давом этган.

17.09.2019 20:42

Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилиши 2019 йил октябрида Тожикистон пойтахтида режалаштирилган, хабар қилади Avesta.Tj. Ушбу жомеъ масжиди ҳудудида бир вақтнинг ўзида 120 минг киши намоз ўқиши мумкин. Масжид пойдеворига биринчи ғишт 2009 йил октябрида қўйилганди. Қурилиш лойиҳаси Тожикистон ва Қатар мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

10.08.2019 14:03

Тожикистон ҳукумати СССР парчаланиб кетгани ва мамлакат мустақилликни қўлга киритганидан кейин тожик спортчиларининг натижалари кескин ўсганлиги ҳақида эълон қилди. Тожикистон ҳукумати қошидаги ёшлар ишлари ва спорт бўйича Қўмита раиси Ахтам Абдуллозоданинг баёнотидан келиб чиқадики, гап спорт ютуқларининг 40 баравар ўсганлиги ҳақида бормоқда, хабар қилади «Азия-Плюс».

10.08.2019 07:38

Тожикистон дин, урф-одатлар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси зиёратчилар билан уйга қайтишидан олдин тушунтириш суҳбатларини ўтказади. Зиёратчиларга ҳаждан қайтган ҳожиларни кутиб олиш муносабати билан дабдабали тадбирларни ўтказиш тақиқланган мамлакат қонунчилигининг меъёрлари тушунтирилади, дея хабар беради «Азия-Плюс» агентлиги матбуот хизматига асосланиб.

24.07.2019 22:03

Қирғизистон ҳукумати Тожикистон билан чегарадаги тўқнашувлар ҳудудидан 315 нафар маҳаллий аҳолини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақида сешанба куни тарқатиган Қизил Ярим ой халқаро жамиятининг Қирғизистондаги ваколатхонаси хабарида айтилди.

14.07.2019 10:21

Тожикистонда 2020 йилда мўлжалланган аҳолини рўйхатга олиш давомида республика аҳолисидан биринчи марта қайси динга мансублиги сўралади. «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонунга мос келувчи ўзгаришлар Тожикистон парламентининг юқори палатаси аъзолари томонидан қабул қилинди.

10.07.2019 17:19

Тожикистон жанубида 14 нафар маҳбус колонияга этап қилиш вақтида уларга берилган нондан заҳарланиб ўлди. Бу ҳақида РИА Новости Адлия вазирлиги Жиноий жазоларни ижро этиш бош бошқармасидан хабар олди. Маҳкамадан хабар қилинишича, 120 та эркак ва 8 та аёл маҳбус учта машинада Хўжанд ва Истаравшан шаҳарлардиан Душанбе ва мамлакат жанубидаги Нурек шаҳрига жазо ўташни давом эттириш учун олиб кетилаётганди.

21.06.2019 00:30

Хитой, бир неча марта айтиб ўтилганидек, ўз фуқароларини имкон қадар кучлироқ назорат қилишга интиладиган барча диктаторлик режимлари учун илҳомлантирувчи мисол ҳисобланади. Бу, айниқса, Марказий Осиё мамлакатлари режимлари учун ҳам хосдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase