Асад режими Сурияда камида 22 минг 981 болани ўлдирган
Ҳозирда Асад режими қамоқхоналарида 5199 бола сақланмоқда
Сурияда Москва протекторати остидаги коллапс
Сурияга бостириб кириши билан Россия Асад режимини бутунлай қулашдан қутқарди, гарчи у бутун мамлакат устидан назоратни унга қайтариб берган бўлмасада. Сурия ҳудудининг қарийб ярми Туркия ёки АҚШ билан ўзаро алоқада бўлган мухолифат ҳукмронлиги остида қолди. Гарчи режим мамлакатнинг кўп қисмини Россия ва Эрон ёрдамида назорат қилса-да, буни аниқ ғалаба деб бўлмайди.
Сурияда давлатсизлик фожиаси
Асад режими зилзиладан кейин вайрон бўлган биноларда қутқарув ишларини олиб бормади. Келаётган гуманитар ёрдамлар эса Шаббиҳа тўдаси тарафидан талон-тарож қилинди.
Сурия: Асад ҳарбийлари зилзиладан жабр кўрган ҳудудларни бомбардимон қилди
Суриялик манбалар ва британиялик сиёсатчиларга кўра, Сурия ҳукумат кучлари душанба куни зилзиладан қаттиқ зарар кўрган ҳудудларга зарбалар берган.
Оммавий ахборот воситалари Суриядаги урушдан олдин Эрдўған ва Асад ўртасида бўлажак учрашув ҳақида билиб олди
Туркия матбуоти Туркия ва Сурия етакчилари Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Башар Асад ўртасидаги учрашувга тайёргарлик бошлангани ҳақида хабар бермоқда.
Дунё Дамашқ яқинида 2013 йил рўй берган Асад қирғини тасвирларини кўрди
Британиянинг The Guardian газетаси пайшанба куни Сурия пойтахти Дамашқ жанубида жойлашган Тадамон шаҳрида Башар Асад режими жангарилари томонидан 2013 йил апрелида содир этилган қирғинни акс эттирувчи кадрларни чоп этди.
Асад режими Идлибда касалхонани ўққа тутди, тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар бор
Асад қуролли кучлари Алеппо провинцияси Эль-Этерип районида жойлашган касалхонага ҳужум уюштирди. Башар Асад режими кучлари ва террорчи эронпараст гуруҳлари Идлиб де-эскалация зонасида ўқ отишни тўхтатиш режимини бузиб, шифохонани ўққа тутди, натижада 6 нафар тинч аҳоли, жумладан, бир нафар бола ҳалок бўлди. Яна 15 нафар тинч аҳоли вакили яраланган.
Песковнинг айтишича, бундай сўров келиб тушса, Россия Асадни COVID-19дан даволашда ёрдам беради
Агар бундай сўров қабул қилинса, Россия президенти Владимир Путин Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси коронавирус инфекциясини даволашда ёрдам сўраб қилган мурожаатини тезкорлик билан кўриб чиқади, деди Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков ва бундай мурожаат келиб тушгани ёкии тушмагани ҳақида билмаслигини таъкидлади.
"Гувоҳлар, ҳужжатлар ва видеолар Сурия режимини обрўсизлантиради. Германия Бош прокуратураси кимёвий ҳужумлар учун ким жавобгар эканини аниқлаш ниятида. Der Spiegel ва Deutsche Welle далил-исботларни ўрганди". "Бу Қиёматга ўхшарди", - деб эслайди Салим Намур исмли шифокор 2013 йил 21 августда рўй берган Ғута воқеаларини хотирлаб.
Асад тарафдорлари 4 йил ичида 13 мингдан ортиқ Сурия аҳолисини ўлдирган
SNHR ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти БМТга 2016 йил августидан 2020 йил августигача бўлган даврда Суриядаги жиноятлар бўйича маъруза жўнатди. Сурияда сўнгги 4 йил ичида 13728 нафар тинч аҳоли вакили Башар Асад тарафдорлари қурбони бўлди, 18600 дан ортиқ киши қамоққа олинди.