close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сўлчилик тарихидан яна бир ибрат

  • Пайшанба, Нояб 01 2018
  • Муаллиф  ИсламОнлайн.Уз

20 аср. Фуқаролар уруши

Оқлар
Тажрибали қўмондонлик, яхши тайёрланган офицерлар, бошланишида кучли ва кўп сонли армия, кучли давлатлардан молиявий ва ҳарбий кўмак. Халқ асоси аристократия, буржуа, деҳқон крестянлар.
Мафкура платформаси: эски қадриятлар.
Ғоя якуний мазмуни: комунистларни йўқотиб, эски тузумга қайтамиз. Оқ пошшо биланми ёки йўқми, кўп нарса олдиндагидек бўлади. Вектор ўтмишга.

Қизиллар
Интизомсиз армия, тажрибасиз қўмондонлар, зобитлар етишмовчилиги, моддий ва ҳарбий таъминот тақчиллиги. Оддий халқ асоси: интелигенция бир кисми, ишчилар, солдатлар ва матрослар синфи.
Ғоя мазмуни:
Ҳамма нарса ЯНГИЧА бўлади. Олдинги адолатсизликлар таг туги билан қўпорилиб оддий инсонлар, мазлум пролетариат ўзи учуе ёрқин келажак тузумини қуриб олади ва бошқаради.
Мафкура асоси: замонавий моддий фалсафа асосида қурилган етакчи илм фан.
Вектор Келажак.

НАТИЖА: оқларда оммавий дезертирлик, янги авлоднинг қизиллар тарафини олиши, қизилларда қақшатқич ғалаба.

Албатта бошқа омиллар ҳам бўлган. Қизил террор кенг қўлланилган, бу ишда оқлар ҳам қолишмаган. Аммо қанчалик кўп ўйламай, қизиллар айнан ғоя билан ғалаба қозона олишди деган хулосага келаман.
Ўша вақтлар ва кеинчалик аҳоли орасди янги авлод, ёшлар сони жуда катта бўлган ва улар ўз ота оналари қолдираётган "меросга" ишончсизлик билан қарашар эди.
Ёшлар сохталикни кўрата олишмайди. Ёшлар янгиликка интилишади. Коммунистлар ғояси эса ўша вақт учун жуда прогрессив жозибага эга бўлган.

Яна бир таққослаш:
Оқларнинг онги эса 19 асрда қотиб қолган, кийинишлари ва ўзларини тутишлари худди 1812 йил қаҳрамонларидек романтизм оғусида.
Қизиллар эса модерн. Ўзларини тутишлари - 20-аср минимализми, ўз ғоясига қаттиқ ишониш билан бирга совуққон прагматик фикрлаш.

Олинадиган ўгит

Сиёсий курашда келажак ғоясини, қарашини (видение, vision) аниқ, батафсил, тушунарлик ифодалай олган ютиб чиқади. Бундай мафкуравий система ҳар қандай йўналишдан (сўлчиликдан, ўнгчиликдан, давлатчиликдан, неолибералликдан ва ҳ.к...) хатто умуман кутилмайдиган жойдан чиқиб қолиши мумкин. У нарса рақибингизда бўлдими - ютқаздингиз ҳисоб.

Қилинадиган хулоса

Бу ҳақда жиддий ўйлаш керак ва бахсларимиз асосий мавзуларига айланиши керак. Қандай келажак бўлиши ғоя ва стратегияларни белгиламас эканмиз, тош кўтариб совуқ ариқ ичида қолиб кетаверамиз.

Жамшид Муслимов

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase