close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
28.07.2020 06:55

Абу-Даби амирлиги ҳудудига кириш учун ўтиш мумкин бўлган COVID-19 коронавирусига "лазер " тестига Бирлашган Араб Амирликлари аҳолиси орасида талаб катта - ҳозирда унинг жадвали икки ҳафта олдинга тўлиқ режалаштирилган.

28.07.2020 06:50

Пандемия пайтида Буюк Британиядаги мусулмонлар жамоати жамиятни ҳимоя қилиш ва аҳолининг заиф қатламларига ёрдам беришга ҳаракат қилмокда. Хусусан, ибодатхоналарни зиёрат қилиш бўйича чекловлар олиб ташлангандан сўнг, Бертон масжиди COVID-19 учун бепул тестлар ташкил килди. Масжид имоми Тарик Ҳусайннинг айтишича, ирқ ёки диндан қатъи назар, ҳар ким текширувдан ўтиши мумкин. Бир кунда жами 400 киши синовдан ўтиши мумкин.

11.06.2020 13:19

Муқаддас Мадина шаҳрида яшовчи минглаб кишилар соғлиқни сақлаш соҳасида коронавирус касаллиги (COVID-19) тарқалишининг олдини олишга қаратилган ташаббусдан фойдаландилар. Баҳоларга кўра, 5200 киши Мадина ҳокимлиги томонидан марказий деҳқон бозорида, магазинларда, савдо марказларида ва аҳоли яшайдиган даҳаларда COVID-19 тест ўтказиш участкаларига ташриф буюрдилар.

11.06.2020 13:06

Туркияга келган россиялик сайёҳлар коронавирус инфекцияси тестини истисносиз ўтиши шарт эмас, деди Туркия туризм ва маданият вазири Меҳмет Эрсой журналистлар билан суҳбатда. Келгуси ойда Туркия руслар учун очилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, саёҳатчилар сафарга вирус йўқлиги тўғрисида бирон бир сертификат олишлари шарт эмас.

18.04.2020 23:42

Россия коронавирусни аниқлаш учун Москва томонидан тақдим этилган синов тизимларини танқид қилган Президент Александр Лукашенконинг баёнотини баҳолади. Аввалроқ Беларусь раҳбари Россия тест-тизимлари кўпинча нотўғри натижалар беришини айтганди.

12.02.2020 19:43

Туркияда одамнинг 2019-nCoV коронавирусига чанлинганини икки соат ичида аниқлашга имкон берадиган тест ишлаб чиқилди. Бу ҳақида мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Хўжа хабар берди. «Бизнинг олимларимиз коронавирусни аниқлаш учун тест ишлаб чиқдилар. Натижа олиш тезлиги одатий тестлар билан таққослаганда тўрт бараварга қискариб, 90-120 дақиқани ташкил қилади», – вазирнинг шу сўзларини келтиради Haberturk телеканали.

20.08.2019 14:03

Буюк Британиянинг Эйлсбери шаҳри ўрта мактаб ўқувчиси, 11 яшар мусулмон қиз Тара Шарифий IQ Менс тести бўйича 162 балл тўплаб, шу тариқа Альберт Эйнштейнни ортда қолдирди ва янги супердаҳога айланди. «Мен ўз натижамдан ҳақиқий «шок» ҳолатига тушдим, ҳеч қачон ўйламагандим, бундай натижага эришаман деб», – тан олади Тара The Bucks Herald нашрига берган интервьюда ва «синовда иштирок этиш ҳақида ота-онаси билан биргаликда қарор қабул қилингани»ни қўшиб қўйди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase