26.10.2021 23:56
Тавротда башорат қилинган Шилох ким?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Миссионерлар
Иброҳим алайҳиссаломнинг набираси Яқуб алайҳиссалом касал бўлиб ётибди, у юз қирқ етти ёшга кирган ва унинг ўлими яқин. У ўн икки ўғлининг ҳаммасини, уларнинг оилалари билан биргаликда ёнига чорлаб, ҳар бир ўғлини дуо қилиб, авлодларининг тақдирини башорат қилди. "Яқубнинг аҳди" деб номланувчи бу эпизод қадимги яҳудий тилда нафис шеърий услубда ёзилган. Бу ерда Библияда бошқа бирон жойда учрамайдиган сўзлардан фойдаланилган.