Қуръон маркази MUSHAF CHALLENGE бошлади
Яқинда Саратов вилояти Мусулмонлар диний бошқармаси қошидаги «Зейд бин Сабит» Қуръон маркази «Mushaf challenge» Бутунжаҳон флешмобига старт берди. Унда иштирок этиш учун Instagram ижтимоий тармоғида ўзининг Қуръон нусхаси фотосуратини жойлаш ва мобил телефонида геолокация қайд этиш лозим.
Рабиъул-Аввал шарафига донорлик акцияси бўлиб ўтади
28 ноябрь куни Саратов шаҳридаги Ислом комплекси ҳудудида «Эзгу қалб» донорлик акцияси бўлиб ўтади. Саратов вилояти Мусулмонлар диний бошқармаси кўмагида «Родник» аёллар жамоат ташкилоти шундай ташаббус билан чиқди. Бу тадбир ҳар йили Рабиъул-Аввал ойида – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ойда бўлиб ўтади.
Энг кичик ёшдагилар учун Ислом курслари бошланди
13 октябрь куни Саратов вилояти Балашов шаҳри жоме масжидида Ислом асослари бўйича курслар бошланди. Биринчи машғулотга 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар йиғилди. Балашов тумани имом-мухтасиби Иляс-хазрат Юнкин улар олдида нутқ билан сўзга чиқди. У ёш мусулмонларга унумли ўқиш ва билим олиш йўлида яхши натижаларга эришишни тилади.