close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Раддиялар

Раддиялар (45)

Душанба, Окт 01 2018

Чуқур диний билимларнинг етишмаслиги илмсизларнинг қўрқмасдан Қуръони каримга бемалол изоҳ беришни зиммаларига олишига туртки бўлади. Бу тўлиқ ҳолатда қуйидаги оятга тегишлидир: “Ва улар билан то фитна бўлмагунча ва диннинг ҳаммаси Аллоҳга бўлгунча, уруш қилинг. Агар тўхтасалар, бас, Аллоҳ, албатта, нима қилаётганларини кўриб тургувчи зотдир” (Анфол сураси, 39).

Пайшанба, Сен 27 2018

“Эволюция таълимотининг ҳалокати” дея аталувчи китобнинг муаллифи Ҳорун Яҳёнинг номи кўпчиликка таниш. Бу ном ортида туркиялик фирибгар Аднан Октар яширинган. Бу одамнинг таржимаи ҳоли бугунги кунги ҳаёсиз давримиз учун характерли бўлиб қолмоқда. Унда диний ҳиссиётлар эксплуатацияси, криминал, шизофрения, жинсий бузуқлик, сиёсий интригалар, ўта кескин конспирологик саҳналар ва айғоқчилик жанжаллар узвий чирмашиб кетган.

Пайшанба, Сен 27 2018

“...Авторитар режимнинг энг хавфли шаклларидан бири фашизмдир. Фашистик режим XX асрнинг 30-40 йилларида ғарб мамлакатларида (Германия, Италия) пайдо бўлиб, у ерда мавжуд бўлган демократик ҳуқуқ ва эркинликларни йўққа чиқарди ва мухолиф партия ва ташкилотларни террористик усулни қўллаб янчиб ташлади.

Пайшанба, Сен 27 2018

Тарихда баъзи бир давлат арбоблари ўзларини қандайдир мислсиз сифатга эга эканини  даъво қилишган.

Пайшанба, Сен 27 2018

Демократияни энди ҳеч ким яхши кўрмай қўйди. Унга норози популистлар, исёнчи ўрта синф,  брутал технократлар, Россия ва Хитойнинг динамик авторитар тузумлари қарши бўлиб қолди. Бундай ёмон ҳолат анчадан бери кузатилмаган эди. Демократия глобал инқирозни бошидан кечирмоқда.

Чоршанба, Сен 26 2018

Жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар: “Асабияга чақирган ёки асабия учун курашган ёки асабия учун жон бераётганлар  биздан эмас”.
“Асабия” каби ҳолатларни кескин қоралайдиган яна жуда кўп ҳадислар бор. Куфрга яқин бўлган ушбу ҳаром амалдан сақланиш учун асабия нималигини билишимиз керак. Бу ишни ҳалолни ҳаром ёки ҳаромни ҳалол, деб қўйишдан сақланишимиз учун жуда зарурдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase