close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фитна хавфи қаердан вужудга келади?

Чуқур диний билимларнинг етишмаслиги илмсизларнинг қўрқмасдан Қуръони каримга бемалол изоҳ беришни зиммаларига олишига туртки бўлади. Бу тўлиқ ҳолатда қуйидаги оятга тегишлидир: “Ва улар билан то фитна бўлмагунча ва диннинг ҳаммаси Аллоҳга бўлгунча, уруш қилинг. Агар тўхтасалар, бас, Аллоҳ, албатта, нима қилаётганларини кўриб тургувчи зотдир” (Анфол сураси, 39).

Тақи Усмонийнинг “Маъорифул - Қуръон” тафсирида бу оятга Хажжож ибн Юсуфнинг Макка амири Абдуллоҳ ибн Зубайр розиаллоҳу анҳуга қуролли ҳужум қилганлиги ҳақидаги ҳикоя баён қилинган. Бу ғалати ҳолат эди: икки тарафда ҳам мусулмонлар ва уларнинг қуроллари бир – бирларига қаратилганди. Буни кўрган икки киши Абдуллоҳ ибн Умар розиаллоҳу анҳунинг ёнига келишди ва “Мусулмонларнинг ҳолини кўряпсанми, сен мўминларнинг ҳукмдори Умар ибн Хаттоб розиаллоҳу анҳунинг ўғлисан, у эса ёвузлик келтириб чиқарадиган тартибсизликлар билан муроса қилмасди. Фитнани йўқ қилиш учун чиқмайсанми?”
Бунга Абдуллоҳ ибн Умар шундай деб жавоб қайтарди: “Сабаб шундаки, Аллоҳ Таоло ҳар қандай мусулмоннинг қони ҳаром эканлигини белгилаб қўйди”. Буни эшитиб, ҳар иккаласи эътироз билдиришди: “Сен “Ва улар билан то фитна бўлмагунча ва диннинг ҳаммаси Аллоҳга бўлгунча, уруш қилинг”, оятини ўқимаганмисан?”
Абдуллоҳ ибн Умар жавоб берди: “Албатта ўқиганман ва шунга мувофиқ иш тутяпман. Биз мушрикларга қарши шу оятда буюрилганидек фитналар тўхтаб, Ислом ғалаба қозонгунгача курашда давом этдик. Энди эса, сизга ўхшаган инсонларнинг бир – бирини ўлдириш истаги ва қайта –қайта фитналар қўзғатиши натижасида, Аллоҳдан бошқа ҳамма нарсага эътиқод қилиш юзага келади ва шу тоифадаги диндорлар олий ҳокимиятга келиб, ҳақиқий динга, бизнинг динимизга қаршилик кўрсатишади”.

Хамада бин Саломдан ибн Касирнинг ушбу оят тафсирида ҳам худди шунга ўхшаш ривоят келтирилади. Айнан мана шу тафсирда Бухорий Ҳасан ибн АбдулАзиздан шунга ўхшаш ҳадис баён қилган.
Шарҳловчиларнинг фикрига кўра, шу жумладан ибн Касир ва Қуртубий каби нуфузли олимлар ҳам, ушбу оятда Аллоҳ Таоло, мушрикларнинг фитналари ва зулмларига қарши курашиш лозимлигини амр қилган. Мусулмонлар бир – бири билан урушаётган ҳолатида, росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганидек, ўтирган одам турганидан афзалдир.

Бу бугунги кунимизда кўраётганларимизни тўлиқ тасдиқлайди.

Католик миссиялари уюшмаси ахборот хизматига (FIDES) 2015 йилда ИШИД жангарилари томонидан олиб қочиб кетилган ва улар томонидан ярим йилга яқин асирликда тутилган - суриялик католик руҳоний Жак Мураднинг гувоҳлик беришича: “ИШИДнинг биринчи қурбонлари мусулмон суннийлар бўлган. Шунга кўра мен Яқин Шарқда ҳозирда “христианлар геноциди” давом этаяпти дейиш нотўғри деб ҳисоблайман. Христиан сифатида биз жуда муҳим нарсани амалга оширишимиз мумкин: биз ўтаётган қийинчиликларга қарамасдан, ҳудди биз каби, ҳаттоки биздан ҳам зиёдроқ азият чеккан мусулмон – биродарларимиз билан ҳамжихатлигимизни намоён қилишимиз мумкин”.
Фитна хавфи ўзи қаердан келмоқда, бутун инсониятни, ҳаттоки ўз диндошларини душман деб эълон қилганлардан эмасми?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Раддиялар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase