Абу Муслим
Америкалик блогер «Интер Майами» клуби учрашувига Португалия терма жамоаси формаси саналган футболкада "Роналду яхшироқ" деган ёзув билан келди. Унинг стадионга киришига рухсат берилмади
Марокашда 2000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари учун уч кунлик мотам эълон қилинди, қутқарув гуруҳлари эса ер билан битта бўлган қишлоқлар вайроналари остида қолиб кетганлар орасида омон қолганларни қидиришни давом эттирмоқда.
Роналдунинг Марокашдаги меҳмонхонаси Марокашдаги зилзила қурбонлари учун бошпанага айланди
Сизнингча, телефонингиз камераси жосуслик қилаётгандай туюляптими? Агар шундай бўлса, қурилмангиздаги махфийлик созламаларини текширинг. Мутахассислар, шунингдек, антишпион дастурлари ўрнатишни ва шахсий фотосуратлардан мунтазам равишда "телефонни тозалашни", масалан, шахсий компьютерга ўтказишни маслаҳат беришади.
Умидли ёш француз-жазоирлик футболчи Энцо Стернал диний сабабларга кўра Франция ёшлар терма жамоасидан четлаштирилди. Хабар қилинишича, Франция футбол федерацияси расмийларига голни нишонлаш пайтида футболчи футболка остида "Аллоҳ Акбар" ёзувини очиб кўрсатгани ёқмаган. Воқеа апрель ойида, у нуфузли Монтегю турниридаги ўйинда голдан хурсанд бўлганида содир бўлган.
Москвада метродаги йўловчи аёлдан ниқобини ечиб, "оддий кийим кийишни" талаб қилган эркаклар қўлга олинди
"Ар-Рахим" жоме масжиди — Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳрида, Салават Юлаев шоҳ кўчаси ва Коммунистлар кўчаси кесишмасида қурилаётган масжид. Масжидга Бошқирдистоннинг Россия таркибига киришининг 450 йиллиги муносабати билан асос солинган. Қурилиш тугалланганда у Россия ва бутун Европадаги энг катта масжидга айланиши кутилган эди, аммо бу амалга ошмади.
Исроил разведкаси Моссаднинг собиқ раҳбари мамлакат босиб олинган Ғарбий соҳилда фаластинликларга қарши апартеид тизимини жорий қилаётганини айтди.
Албатта, биз сиёсатда, тарихан душман бўлган мамлакатлар раҳбарлари ўртасидаги муносабатларда ва бугунги кунгача зиддиятли муносабатларда биз муҳаббат ҳақида гапиришимиз шарт эмаслигини тушунамиз. Шунинг учун, сарлавҳадаги иборани мажозий маънода қабул қилишингизни сўраймиз.
Бу йилги «Евровидение» танлови натижаси Ғарб ахлоқсизликда нақадар тубанлашиб бораётганини, ўзлари билан чегараланмай, у ахлоқсизликни дунёга ҳам ёйишга тиришаётганини кўрсатди. Энг ачинарлиси — у воқеанинг халқимиз орасидаги муҳокамасидан бугун бизнинг мусулмон жамиятимиз ҳам жиддий касал экани билиниб қолди. Кўр кўзларимизни очар, дайди шамоллар таъсирида ҳар ёқларга сочилиб кетган эсларимизни йиғиб олишга ёрдам берар деган ниятда бир рус тадқиқотчисининг ижтимоий тармоқларда ёйилган мақоласини рус тилида кўчириб босган эдим. Кўплар уни ўзбекчага ҳам ўгириш кераклигини сўрай бошлашди. Махсус фанний мақола бўлгани учун уни ўзбекчага ўгириш қийин эди, албатта. Қўлимдан келганича, бир оз эркин таржима қилдим. (Нуруллоҳ Муҳаммад РАУФХОН)
Саудия Арабистонининг Эрондаги элчиси сешанба куни Теҳронга келди, унинг ҳамкасби ар-Риёдга келиб, етти йиллик танаффусдан кейин Кўрфаз рақиблари ўртасидаги алоқаларни тиклашди.
Россия ҳукумати чет элликларни урушга ёллаш орқали сайловлар олдидан сафарбарликнинг янги тўлқинидан қочишга ҳаракат қилмоқда, деб ёзади Британия Мудофаа вазирлиги кундалик шарҳида.