Соғлиқни сақлаш расмийларининг айтишича, Ғазодаги касалхона мажмуасига уюштирилган ва унинг оқибатида камида 500 киши ҳалок бўлган ракета ҳужуми бутун дунё бўйлаб норозилик ва қораланишларга сабаб бўлган, Оммон, Истанбул, Тунис, Байрут, Теҳрон ва Ислом (ва нафақат ислом) дунёсининг бошқа кўплаб шаҳарлар кўчаларида намойишлар бўлиб ўтган.
Al Arbiya маълумотларига кўра, қурбонлар сони аллақачон 800 кишидан ошган. Фаластин соғлиқни сақлаш вазирининг айтишича, Ғазо секторидаги қурбонларнинг умумий сони ҳозирда 3300 нафарга етди, 7 октябрдан бери 13 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
Касалхонага қилинган ҳужум исроилликларнинг Фаластиндаги қарама-қаршилик тарихидаги, камида сўнгги 20 йилдаги энг қонли жиноятига айланди.
Сешанба куни кечқурун ал-Аҳли касалхонаси ҳужумга учраган пайтда ишлаётган жарроҳ Хасан Абу Ситт Facebook да шундай изоҳ қолдирди:
«Биз ҳозир биламизки, ҳалок бўлганлар сони 500 дан ошган. Охирги беморни тез ёрдам машинасига ҳовлидан олиб ўтаётганимда кўплаб бўлакланган жасадлар ва тана аъзоларини кўрганим сабабли бу рақам янада ортади».
«Бу тарихдаги энг кўп реклама қилинган жиноят. Бу мақсадли қирғин. Исроил ҳукумати ўтган ҳафта касалхоналарга ҳужум қилишини очиқ эълон қилди ва бутун дунё шунчаки бир четда туриб, ҳеч нарса қилмади».
«Ўлган болалар сони 50 фоиздан ошади. Боши йўқ бир чақалоқнинг жасадини кўрдим... бугун эрталаб бомбардимон давом этди».
Ал-Аҳли Баптистлар касалхонасини вайрон қилиш Исроилнинг иши еканлигига деярли ҳеч ким шубҳа қилмайди, бироқ ЦАХАЛ масъулиятни фаластинликларнинг ўзларига, биринчи навбатда Хамасга, кейин эса Фаластин Исломий Жиҳод гуруҳига юкламоқчи. Айтилишича, айнан уларнинг Исроил томон учирилган ракетаси нотўғри кетган ва Ғазога қулаган.
Бу каби баёнотлар нақадар бемаъни эканига, Ғазодаги кечаги даҳшатни Фаластин ракеталарининг Исроил шаҳарларига урилгани натижалари билан солиштириш орқали баҳо бериш мумкин. Қувурлар бўлакларидан ва ҳар қандай қўлбола қолдиқлардан ясалган ракеталар бундай зарар етказишга қодир эмас. Исроил шаҳарларини тасаввур қилинг, агар Хамас уларни минглаб одамни ўлдиришга қодир бўлган ракеталар билан бомбардимон қилган бўлса...
Бундан ташқари, бир қатор исроиллик тарғиботчилар Ғазога зарбадан сўнг "Хамасга зарба" ва "Хамас учун кутилмаган совға" ҳақида хабар беришди, жумладан Ҳананя Нафтали (сўнгги 3 йил давомида Нетаняху жамоасида ишлаган журналист) Х/Twitter-даги постида. Зарба касалхонада тинч аҳолига берилгани маълум бўлиши биланоқ, пост дарҳол ўчирилди; лекин интернет, ҳар доимгидек, ҳамма нарсани эслаб қолади.
Умуман олганда, Исроил ташвиқоти деярли 2 йиллик Россия-Украина уруши давомида бизга яхши маълум бўлган тактикани қўллайди - "улар ўзларига қарата ўқ уздилар". Биринчидан, ижтимоий тармоқларда ХАМАС/УКҚ учун "сюрпризлар" кутилаётган ваҳшиёна қувонч, сўнгра нопок постлар ва бу аслида Фаластин/Украина ракетаси эканлигини ва бизда фақат "юқори аниқликдаги қуроллар" борлигини исботлашга уринишлар.
Исроилнинг ўзи бир неча бор ўз жиноятларини Фаластин қуролли гуруҳларига тўнкаб келган. Яқинда америкалик журналист Ширин Абу Акля ўлдирилганини эслаш мумкин. ЦАХАЛ дастлаб у "фаластинлик жангарилар" томонидан ўлдирилганини айтди, бироқ кейинчалик журналист исроиллик аскарлар томонидан отиб ташланганини тан олишга мажбур бўлди. Тўғри, улар жиноий иш қўзғатишдан бош тортдилар, атайлаб қилингани йўқ, бу иш армия ва жамиятда нотинчлик келтириб чиқаради, дейишди. Бу, албатта, ЦАХАЛ нинг ҳар қандай ҳарбий жинояти жазосиз қолишидан далолат беради.
Кузатувчилар, шунингдек, ЦАХАЛ Фаластиннинг ўзларига қарши ҳужуми исботи сифатида тарқатаётган видеонинг ўзи бошқа вақтга оид ва касалхонага қилинган ҳужумни аниқ кўрсатмаслигига эътибор қаратди.
Бу фикрларнинг барчаси Ғазодаги қирғиннинг эртасига Исроилни қўллаб-қувватлаш учун учган АҚШ президенти Жо Байден учун ишламайди.
Байден Нетаняхуга «ал-Аҳли» араб касалхонасидаги портлаш "сиз емас, бошқа жамоа" томонидан амалга оширилганга ўхшаб, бунинг ортида Фаластин қуролли гуруҳлари турганини айтди.
Байденнинг сўзлари узоқ вақтдан бери айтилган гапларни - Қўшма Штатлар ва кенгроқ айтганда, бутун Ғарбнинг маънавий банкротлигини тасдиқлайди. Бутун араб ва мусулмон дунёси норози бўлган, минтақанинг бир қанча давлатларида расмий мотам эълон қилинган кунларда кекса Байден "Ғазо секторидаги касалхонада портлаш оқибатида ҳалок бўлган бегуноҳ инсонларга чуқур ҳамдардлик билдирган" бўлса-да, барча мусулмонларнинг, шу жумладан АҚШнинг қолган бир неча иттифоқчиларининг ҳам юзига тупуради. Исроилни сўзсиз қўллаб-қувватлаб, у араб ҳукмдорларининг қонунийлигига путур етказади ҳамда Москва ва Пекиндан келган бошқа каннибалларга қимматли хизмат қилади.
Иордания Жо Байден ва араб етакчилари иштирокида Уммонда режалаштирилган саммитни аллақачон бекор қилган.
Иордания Ташқи ишлар вазири Айман Сафадий учрашув барча иштирокчилар "фаластинликларга қарши уруш ва қирғин"ни тўхтатишга келишиб олишлари мумкин бўлган бир вақтда бўлиб ўтишини айтди.
Саммитда иштирок этиши керак бўлган Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ҳам Ғазо секторидаги шифохонани Исроил томонидан бомбардимон қилинишини "қатъий қоралашини" айтди.
Саудия Арабистони ҳам "Исроил босқинчи кучларининг Ғазо секторидаги «ал-Аҳли» баптистлар касалхонасини бомбардимон қилиш орқали содир этган жирканч жиноятни энг кескин тарзда қоралаган" дея баёнот берди.
Ғазо: ал-Аҳли касалхонасига қилинган ҳужум ҳақида нималар маълум?
Соғлиқни сақлаш расмийларининг айтишича, Ғазодаги касалхона мажмуасига уюштирилган ва унинг оқибатида камида 500 киши ҳалок бўлган ракета ҳужуми бутун дунё бўйлаб норозилик ва қораланишларга сабаб бўлган, Оммон, Истанбул, Тунис, Байрут, Теҳрон ва Ислом (ва нафақат ислом) дунёсининг бошқа кўплаб шаҳарлар кўчаларида намойишлар бўлиб ўтган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар