Келажакка салбий назар шумлик ва бахтсизликдир
Одамлар орасида келажакка қараб, у ҳакда фикр юритадиганлар ҳам бордир. Улардан кўзига қора кўзойнак тақиб олиб, унинг ортидан ҳаётга, одамларга, замон ва маконга қарар экан, ноумид, эртанги кунга ишончсиз, муваффақиятдан умид қилмаганлари ҳам бор-ки, уларнинг бу қарашлари бахтсизликдан даракдир. Чунки, уларнинг қалбида иш фақат ёмонлашиб, ҳаёт қоронғу зулматдан иборат, зулматни ўрнини нур босмайди, деган тушунча ўрнашгандир.
“Оммавий маданият”нинг оилаларимизга салбий таъсири
Оилаларимиздаги тартиб-қоидалар долзарб аҳамиятга эга. Умуман, оилаларимизда ўрнатилган ўзига хос қоидалар оила мустаҳкамлигини таъминлашда муҳим бўлиб келган. Масалан, Марказий Осиё худудига Ислом дини ёйилгач, оилага доир қонун-қоидалар ушбу дин таълимоти асосида шаклланди.