Россиянинг ҳар бешинчи минтақасида ОИВ эпидемияси аниқланган
«Если быть точным» лойиҳаси томонидан жума куни эълон қилинган маълумотларга кўра, Россиянинг ҳар бешинчи минтақасида ОИВ билан касалланиш эпидемия чегарасидан ошиб кетади, бу касалланган аҳолининг 1 фоизини ташкил қилади.
Симферополда икки диверсант аёл рус босқинчиларини заҳарлади
Россиялик тарғиботчилар "икки диверсант аёл" ишғол қилинган Симферополда ўнлаб босқинчиларни заҳарлаганидан шикоят қилишди. "Ёқимтой қизлар" босқинчиларни ҳарбий қисмлардан бирига заҳарланган алкогол ва чўчқа билан сийлашди, натижада 20 нафар рус аскари ҳалок бўлди, яна 11 нафари касалхонага ётқизилди, деб ёзади «Обозреватель».
Анадолу агентлиги: Жаҳон ҳалол бозори 5 триллион доллардан ошди
Сертификатланган ҳалол маҳсулот ва хизматларга талаб ортиб бормоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 9-Жаҳон ҳалол саммити ва 10-ҳалол кўргазмаси иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида айтиб ўтди.
Россиялик миллатчиларники ачиб кетди
Россия Федерациясида жанжал чиқди: Москва вилоятида ўғил болаларга энг кўп қўйиладиган исмлар аниқланди. ОАВнинг таъкидлашича, Москва вилоятига Марказий Осиёдан мусулмон муҳожирлар оқими кўпайиб бораётгани сабабли, исмлар орасида Муҳаммад ва Фотима исмлари кўп учрайди.
Москвада бир ҳафта ичида мусулмонларнинг иккинчи намозхонаси муҳрланди
Москвада Южное Бутово туманидаги Гавриково-1 СНТда жойлашган мусулмон ибодатхонаси муҳрланди. Бу ҳақида «Милость» мусулмонлари диний ташкилоти раиси Марат Алимов IslamNews агентлигига маълум қилди. Имом Алимовнинг сўзларига кўра, "30 октябрь куни Тергов қўмитаси ходимлари маънавият маскани намозхонасида текширув ўтказиб, Қуръони Карим ва бошқа диний адабиётларни экспертизадан ўтказиш учун олиб қўйишган. Шундан сўнг, бино муҳрланган".
Москванинг Митино туманида мусулмонларнинг бинолари муҳрланган
Москванинг Митино туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари мусулмонлар маънавият маркази ва масжид сифатида фойдаланган бинони муҳрлаб қўйди. Бу ҳақда “Тонг” мусулмонлари диний ташкилоти раиси Ренат Хасянов IslamNews ахборот агентлигига маълум қилди.
ОМОН Россия Федерациясидаги масжидларга рейд уюштирди
ОМОН Россия Федерациясидаги масжидларга рейд уюштирди ва эркакларни ҳарбий комиссариатга олиб кетди: «СВО ёки қамоқхона" Россия хавфсизлик кучлари муҳожирларни Украинага қарши урушга жўнатиш учун ушлай бошлади.
Генераллар Путинни хурсанд қила олмадилар
Россия армиясининг Донецк вилоятидаги Авдеевка шаҳрини эгаллаш учун тинимсиз ҳужумлари мисли кўрилмаган миқёсга етди. Украина ОАВ ва Россия ҳарбий мухбирларига кўра, Авдеевка яқинида бир кун аввал содир бўлган воқеа дўзахни эслатарди. Маълум қилинишича, бу шаҳар учун бўлган жангларда рус армияси кўплаб ҳарбий техника ва шахсий таркибини йўқотган.
Муҳожирлар, агар улар жанг қилишдан бош тортсалар, Россия фуқаролигидан маҳрум қилиниши мумкин
Бу ҳақида раис Александр Бастрикин Россия ҳарбий раҳбарлари клубининг ҳарбий-илмий конференциясида маълум қилди, видео тергов қўмитасининг веб-сайтида эълон қилинди.
Доғистон полицияси шаҳарнинг марказий майдонида Фаластинни қўллаб-қувватлашга йиғилган халққа зулм қилди
Доғистон полицияси шаҳарнинг марказий майдонида Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун ўз-ўзидан пайдо бўлган митингнинг олдини олди. Тахминларга кўра, унинг баъзи иштирокчилари ҳибсга олинган, хабар қилади Кавказ.Реалии нашри.