Экинлардан бериладиган зaкoт
Ушрий ернинг ва тоғнинг асалидан, экинидан ва мевасидан, агар у оқин сув ёки ёмғир билан суғорилган бўлса, оз-кўплигидан қатъи назар, ўндан бири закотга берилади. Пақир ва шунга ўхшаш нарсалар воситасида инсоннинг қўл кучи билан суғорилган ер ҳосилидан эса йигирмадан бири закот қилиб берилади. Агар экинлар иккала йўл билан ҳам суғорилган бўлса, қайси биридан кўпроқ фойдалангани эътиборга олинади. Қайсиниси устун эканлиги аниқланмаса, эҳтиёт жиҳатидан ҳосилнинг ўндан бири берилади.
Закот моли сарф қилинадиган ўринлар
1. Фақирлар. Моли нисобга етмаган одам.
2. Камбағаллар. Ҳеч нарсаси йўқ одам.
3. Закотчилар. Давлат раҳбари томонидан закот йиғиш топшириғи берилган кишилар. Уларга ишига яраша закотдан берилади.
4. Мукотаблар. Маълум мол эвазига озод бўлишлари хусусида хожалари билан шартнома тузган қуллар.
5. Қарздорлар. Қарзини тўлашдан ожиз бўлган одамлар.
6. Аллоҳ йўлидагилар. Қўшиндан ажраб қолган аскар, йўлда қолиб кетган ҳожилар.
7. Ўз диёридан ва у ердаги мулкидан узоққа кетиб, уларни олиб келишдан ожиз бўлган мусофирлар.
Закот ҳақида
— Устоз, бугунги суҳбатингизни закот ибодатига бағишласангиз. Кундан-кунга ўзгариб бораётган ҳаётимизда айнан мана шу ибодат ҳақидаги билимларга бўлган эҳтиёжимиз ортиб бормокда...
Нажот топасиз, деб умид қиламан
Абу Хумайд Соидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Азд қабиласидан бўлган Ибн Лутбияни Бани Сулайм қабиласининг закотларини йиғиб келиш учун юбордилар. Ибн Лутбия закотларни йиғиб келиб, шундай деди:
Закот ҳисоблагич
Шарҳ |
Ассалому алайкум сайт меҳмонлари! Закот ҳисоблагичдан фойдаланишдан олдин ушбу маслаҳатларимизни ўқиб чиқинглар: 1) Аниқ биладиган қаторларни сон билан тўлдиринг. Мисол учун сиз Акция ва бадалларга эга бўлмаган бўлсангиз ушбу қаторларни тўлдиришга мажбур эмассиз. Ўша тўлдирилмаган қаторда 0 сони қолиши шарт, акс ҳолда закотингиз ҳисобланмайди. 2) Каср сонларни киритаётганда вергул белгисини қўйманг, балки нукта билан фойдаланинг. Мисол учун: "Олтин ва тилла буюмларнинг умумий миқдори"ни ёзганда 10.5 деб ёзинг, 10,5 деб ёзиш эса хатодир. 3) Олтин ва кумуш нархини кўрсатилган линкдан фойдаланган тақдирда Bid қаторидаги Олтин ва кумуш нархини кўрсатишингиз лозим бўлади. 4) Нисобга етган олтин миқдори 85 гр.дан иборат (бу ҳисоблагичда унция ҳисоби билан берилган (1 унция = 28 гр. яъни нисобга етган олтин миқдори тахминан 3 унциядир). Демак, агар сиз шу миқдордан кам олтинга эга бўлсангиз ушбу қаторни тўлдирмайсиз. 5) Кумунинг нисоби 595 гр.дир. (Бу закот ҳисоблагичда нисоб унция билан берилган. 1 унция = 28 грамм, яъни нисоьга етган кумуш миқдори тахминан 21 унция бўлади) Агар сизнинг кумушларингиз миқдори нисобга етмаган бўлса ушбу қаторни тўлдирмайсиз. 6) Нақд пулдан (акциялар ва хк.) олинадиган закот нисоби 2,5 % дир. Бу закот ҳисоблагич Абу Муслим тарафидан takafol.ru дан 2005 йил таржима қилинди |
«Закот» сўзи луғатдда покланиш, ортиш, ривожланиш маъноларини ифодалайди. Истилоҳда эса, белгиланган миқдордаги молнинг маълум қисмини, шартларга биноан, уни олишга ҳақдор бўлган кишига беришдир.
Дубайда мусулмонларга закотни озиқ-овқат маҳсулотлари билан беришга рухсат этилди
Муқаддас Рамазон ойи арафасида ва COVID-19 коронавируси авж олиши муносабати билан Дубай олий муфтийси ва Ислом алоқалари ва хайрия ишлари бўйича департамент Директори доктор Аҳмад Ал Хаддад мусулмонларга закотни камбағаллар учун озиқ-овқат маҳсулотлари билан беришга рухсат берди.
Сбербанк мусулмонлар учун йиғимлар сервисини ишга туширди
Сбербанк мусулмон жамоатлари томонидан ночорлар ва муҳтожлар фойдасига йиғиладиган мажбурий ва кўнгилли тўловларни тўплаш ва тақсимлаш учун платформага эга бўлган PayZakat компаниясининг 25%ини харид қилди. Хабарда айтилишича, платформа фойдаланувчига ижтимоий тармоқларга киритилган чат-ботлар ёрдамида тўловларни ҳисоблаб чиқиш ва хайрия жамғармалари орасида тақсимлаш, ҳайр-эҳсон учун лойиҳалар танлашга имкон беради.
2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича муфтий қарори
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2019 йил (ҳижрий 1440 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 200 000 (икки юз минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, закот нисоби 85 (саксон беш) грамм тилло, яъни 17 000 000 (ўн етти миллион) сўм деб белгилангани ва мазкур сумманинг қирқдан бир (1/40) ҳиссаси, яъни 425 000 (тўрт юз йигирма беш минг) сўмни закот ниятида чиқарилиши ҳақидаги хулосаси маъқуллансин.
Закот ҳисоблагич
«Ва намозни қоим қилинглар ва Закотни беринглар ва Расулга итоат қилинглар, шоядки раҳм қилсангиз», (Нур: 56).
Ассалому алайкум сайт меҳмонлари!
Закот ҳисоблагичдан фойдаланишдан олдин ушбу маслаҳатларимизни ўқиб чиқинглар...