Янгиликлар (5383)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Коронавирусга чалинган аёл душанба Грецияда соғлом фарзанд кўрди, деди янги коронавирус бўйича соғликни сақлаш вазирлиги вакили профессов Сотирис Циодрас брифингда. "Вирусга қарши кураш бизнинг умумий курашимиздир. Бугун ушбу курашда ёш она ғалаба қозонди, у бугун шифохонамизда соғлом болани дунёга келтирди", - деди Циодрас.
Қиролли оиласи аъзолари, жумладан қирол Салмон даволанаётган қирол Фейсал касалхонаси у ердаги ходимга коронавирус ташхиси қўйилгандан сўнг ёпилди, хабар беради Middle East Eye. Тиббиёт муассасаси барча ходимлар COVID-19 текширувидан ўтмагунга қадар ёпилиб туради. Айни пайтда 12 нафар касаллик юқтирган ҳақида маълум.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин оиласи билан бирга Кремл ва Москва ҳудудини тарк этди. Қайд этилишича, у масофадан режимида ишлаш учун Валдайдаги қароргоҳига йўл олган. Бугун, 23 март куни, Владимир Путин оиласи билан Кремл ва Москва ҳудудини тарк этгани маълум бўлди.
Судан ҳукумати коронавирусга қарши кураш доирасида кечқурун ва тунда комендантлик соатлари кучга кирганини эълон қилди. "Сешанба куни соат 20.00 (Москва вақти билан 21.00) дан 06.00 (Москва вақти билан 07.00) гача мамлакатнинг барча шаҳарларида комендантлик соати жорий этишга қарор қилинди", - деб РИА Новости олган Суданнинг Хавфсизлик ва Мудофаа Кенгаши таркибига кирувчи Фавқулодда вазиятлар бўйича Олий қўмитанинг баёнотида айтилган.
Тихар қамоқхонаси маъмурлари яқин кунларда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш учун уч мингга яқин маҳбусни қўйиб юборишларини айтишди, деб хабар беради Ани нашри. "Яқин 3-4 кун ичида биз коронавирус таҳдиди туфайли қамоқхоналардаги иш ҳажмини камайтириш учун 1,5 мингга яқин маҳбусни ва тахминан шу миқдордаги тергов остидаги одамларни озод қилишга ҳаракат қиламиз. Бу ашаддий ёки хавфли жиноятчиларга тааллуқли эмас ", - деди қамоқхона бош директори Тихар.
Буюк Британияда бир суткада коронавирус юқтириб олганлар сони 967 кишига ортиб, 6650 кишини ташкил этди, хабар қилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги. "23 март соат 9.00 (12.00 мск) ҳолатига Буюк Британияда 83 945 киши текширилди, шундан 77 295 киши касаллик юқтирмаган бўлиб чикди, 6650 кишида эса ушбу ташхис тасдиқланди", - дейилади соғлиқни сақлаш вазирлигининг «РИА Новости»га берган хабарида.
АҚШда COVID-19 тасдиқланган кишилар сони 40 мингдан ортиб, икки кунда икки баравар кўпайди, хабар қилди душанба куни АҚШ бўйича маҳаллий маълумотлар тўплайдиган Джонс Хопкинс университети. Унинг маълумотларига кўра, коронавирус тасдиқланган ҳолатлар сони 41167 тани ташкил қилди, 485 киши вафот этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебреисус спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларидан воз кечиш коронавирусга қарши туришда ёрдам бериши ҳақида баёнот берди, хабар қилади РБК. Исломда тақиқланган (ҳаром) бу одатлар ўрнига у мунтазам бадантарбия килишни – дарвоқе, намоздаги беш карра ҳаракатларни ҳам енгил бадартарбияга киритиш мумкин – имкон қадар кўпроқ вақтни тоза ҳавода ўтказишни маслаҳат берди.
Мутлақ жанг чемпионати бўйича (UFC) россиялик чемпион Хабиб Нурмагомедовнинг дунёдаги коронавирус пандемияси шароитларида ўзининг Instagram да фотосуратига миллиондан ортиқ одам лайк босди. Шанба куни чоп этилган селфида спортчи қора рангли тиббий ниқобда муҳрланган.
Эроннинг Хузистон вилоятида 62 киши коронавирусни метил спирти билан «профилактика» қилишдан кейин вафот этди. Mehr агентлиги тиббиёт ходимларига таянган ҳолда айтишича, охирги сутка давомида уч киши вафот этган ва 13 киши касалхонага мурожаат қилган.
БМТ Бош котиби дунё мамлакатларини коронавирусга қарши курашд бирлашишга чақирди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш коронавируснинг миллионлаб одамларни ўлдириши мумкин бўлган камбағал мамлакатларда тарқалишига йўл қўмасликка чақирди.
Туркияда қўлбола алкогол билан заҳарланиш натижасида камида 15 киши вафот этган ва 60 киши реанимацияга тушган. Hurriyet газетасининг ёзишича, одамлар ташқи истеъмол учун мўлжалланган сунъий равишда тайёрланган алкогол ёрдамида одамларни ўзларини коронавирусдан ҳимоя қилишни режалаштирган. Натижада, уларнинг барчаси бу маҳсулотни ичган.
Саудия Арабистони қироли Салмон бен Абдулазиз Сауд, давлат телевидениеси эфири орқали чиқиб, коронавирус пандемияси туфайли яқин келажак бутун дунё учун мураккаб бўлишини айтди. "Сиз менинг самимийлигимга кўникиб қолгансиз, шунинг учун сизга айтишим керакки, бутун дунё билан бирга биз ҳам оғир кунларни бошдан кечирмоқдамиз. Сизга шуни ҳам айтаманки, кейинги давр дунё миқёсида бу офатнинг тез тарқалишига қарши туриш қийинроқ бўлади”, - дея таъкидлади монарх.