close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Янгиликлар

Янгиликлар (5376)

Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар

Жума, Май 15 2020

Францияда "COVID-19" коронавирус пандемиясининг янги тури туфайли мусулмон қабристонларида жой қолмади. Оддий шароитларда, уларнинг хоҳишларига кўра, вафот этган мусулмонлар ўз ватанларига юборилади, аммо янги "COVID-19" коронавирусининг пандемияси туфайли бунинг иложи бўлмади, дейди Францияда мусулмонларнинг дафн маросимини ташкиллаштирадиган Tahara уюшмаси раҳбари Абдуссамад Акрач.

Жума, Май 15 2020

Ҳар оқшом мусулмон фаоллари Нью-Йоркдаги муҳтожларга иссиқ овқат тарқатишни ташкиллаштирадилар. Muslims Giving Back ташкилоти 2014 йилдан бери ҳафтасига икки марта уйсизларга озиқ-овқат тарқатилишини ташкил этиб келмоқда. Ушбу қийин пайтларда мусулмонлар очликни енгиб, муҳтожларни овқатлантириш учун кўпроқ ҳаракат қилишга қарор қилишди.

Жума, Май 15 2020

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳозир жуда оғир ҳолатга тушиб қолган. Хабар қилишларича, 57 яшар Абдулманап Нурмагомедов Москва касалхоналаридан бирида ётибди. Апрелнинг охирларида Абдулманап Нурмагомедов пнвемония касаллиги ва коронавирусга шубҳа билан Махачқалъа касалхонасига ётқизилганди. Бунгача у икки кун давомида касалликни тик оёқда ўтказганди. Бир йил олдин катта Нурмагомедов юрагини операция қилдирганди.

Жума, Май 15 2020

Африкалик жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган италиялик қиз  Европанинг махсус хизматларининг саъй-ҳаракатлари билан асирликдан қутқарилиб, Италияга кутилмаган кўринишда қайтиб келгач, унинг ватанидаги миллатчиларнинг ғазабини қўзғатди.

Жума, Май 15 2020

Доғистон ҳукумати COVID-19 қурбонлари ҳақиқатдаги сони ҳақида сукут сақлашдаги айбловлар билдирилган бир пайтда республика раҳбари Владимир Васильев касалхонадан ташқаридги пневмония ва вирус оқибатида ўлганлар бўйича статистикани маълум қилиб, вазиятга аниқлик киритди.

Жума, Май 15 2020

Испаниялик мусулмон аёл Аманда Фигерас учун жорий Рамазон унинг ҳаётидаги биринчи эмас, аммо унинг сўзларига кўра, рўза тутишнинг биринчи ойи ҳақидаги хотиралари ҳали ҳам янги. "Бошида, мен Исломга ёлғиз кириб келган пайтимда ва менинг оила аъзоларимдан ҳеч бири буни қабул қилмаганида, мен масжидга бориб, у ерда ифторлик қиларим ва таровиҳ ўқирдим", - деб эслайди испаниялик аёл.

Пайшанба, Май 14 2020

Москва ва Санкт-Петербург касалхоналарида рўй берган ёнғинлардан сўнг Росздравнадзор Урал асбобсозлик заводида 1 апрелдан кейин ишлаб чиқарилган «Авента-М» ўпкани сунъий вентиляция қилиш (ИВЛ) аппаратлари ишлатилишини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги 13 май, чоршанба куни хабар қилди.

Чоршанба, Май 13 2020

"Крылья Советов" футбол клубининг дарвозабони Евгений Фролов, Россия президенти Владимир Путиннинг нутқларини «сафсатабозлик» деб атаб, аҳолига имтиёзлар ҳақида бажарилмаётганини танқид қилгани учун Самара жамоаси раҳбарияти томонидан 1,4 миллион рубл (19 минг АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилди. "У ёки етакчи эмас, ёки уни ҳурмат қилишмайди", - дея хулоса қилганди Фролов.

Чоршанба, Май 13 2020

Саудия қамоқхоналар маъмурияти Твиттер ижтимоий тармоғидаги саҳифасида пайдо бўлган хабарни рад этди. Унда айтилишича, қироллик тахтининг собиқ вориси шаҳзода Муҳаммад бин Найиф инфарктга учраган ва шифокорлар назорати остида реанимацияда бўлган.

Чоршанба, Май 13 2020

Ўтган ҳафта Хитойнинг Ухан шаҳрида COVID-19га чалинганлик 6 та янги ҳолати аниқлангач, маҳаллий ҳукумат бутун шаҳарнинг аҳолисини (бу 11 млн киши дегани) коронавирусга текшириш ғоясини игари сурди, хабар қилади  BBC. Ухан ҳукумати барча округлар маъмуриятидан 10 кун ичида якунланиши лозим бўлган тест ўтказиш режасини тақдим этишни талаб қилди.

Чоршанба, Май 13 2020

Amnesty International ташкилоти Башар Асад тарафдорларининг ҳаракатларини қоралаб чиқди. Башар Асад режими Россия қўллаб-қувватлаши билан Суриянинг шимолий-ғарбий қисмида ҳарбий жиноятлар содир этган, дейилади Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маърузасида.

Чоршанба, Май 13 2020

1 июндан бошлаб Саудия Арабистонида фуқароларга кун кўриш учун энг кам миқдордаги маблағлар тўлаш тўхтатилади. 1 июндан бошлаб Саудия Арабистони бюджет тақчиллиги сабабли коронавирус пандемиясининг янги тури (COVID-19) ва нефть нархининг пасайиши шароитида кун кўриш учун энг кам миқдордаги маблағлар тўлашни тўхтатди.

Чоршанба, Май 13 2020

Фаластин ерларини «аннексия» килишга ҳар қандай ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид келади, деб баёнот беди ЕИ. Исроилнинг Фаластин ерларини босиб олишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид келади, деди Европа комиссияси матбуот котиби Петер Стано.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase