Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Хитой ҳукумати Гонконгга нисбатан кўраётган чоралар сабабли Хитой ва АҚШ ўртасидаги танглик ортиб бораётган бир пайтда АҚШ ҳукумати Гонконгнинг элита жойларида мулкни сотмоқда, деб хабар беради Блумберг АҚШ Давлат департаментидаги манбага таяниб.
Ушбу қарор COVID-19 ҳолатларининг ўсиши шароитларида қабул қилинди. Бутун Ироқ ҳудудида янги турдаги коронавирус (COVID-19) юқтириш ҳолатлар ўсиб бораётган шароитларда етти кунлик комендантлик соати жорий этилмоқда. Бу ҳақида Ироқ ҳукумати ҳузуридаги тезкор инқироз штабининг аъзоси Омер Ваили маълум қилди.
Унинг ёнидан қурол топилмади. Исроил полицияси ходимлари Қуддусда фаластинлик руҳий касални отиб ўлдирди. Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, воқеа ишғол қилинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Eсбат назорат-ўтказиш пунктида содир бўлган, у ерда Исломнинг зиёратгоҳларидан бири - Ал-Ақса масжиди жойлашган.
Ёлланма жангарилар Триполининг жанубидан чекинишдан олдин уруш зонасида жойлашган турар-жой биноларини миналаштирмоқда. Ливияда Халифа Хафтарнинг ноқонуний қуролланган гуруҳлари сафида жанг қилаётган ёлланма жангчилар чекинишдан олдин Сурия ва Ироқда турар-жой биноларини миналаштирган террористларнинг тактикасини қабул қилдилар.
Британиялик муслима Раффия Аршад 11 ёшидан бошлаб ҳуқуқий соҳада карера қилишни орзу қиларди, бироқ ёшлигида келиб чиқиши муҳожир ишчилар синфидан бўлган, бунинг устига ҳижобли аёлни адвокат ролида қандай қабул қилишлари ҳақида савол қийнарди.
Маҳаллий туб жойли аҳолини ишга жойлаштиришда келгиндилар устуворликни қонунчиликда белгилаб қўйиш таклиф қилинмоқда. Ишсизликни бартараф қилиш учун ишга жойлаштириш пайтида Россия Федерацияси фуқаролари чет элликлар олдида устувор эканлигини қонун билан белгилаб қўйиш таклиф қилинмоқда.
Ливиянинг Россия Федерацияси «Гознак» давлат корхонасида босиб чиқарилгани гумон қилинаётган қалбаки пуллар босиб кетгани Малта хавфсизлик хизмати томонидан, миллион доллардан ортиқ суммадаги қалбаки Ливия валютаси олиб қўйилгач аниқланди, дейилади АҚШ Давлат департаменти баёнотида.
31 май, якшанба куни эрталаб, юзлаб мусулмонлар Қуддуснинг эски шаҳар қисмидаги ал-Ақсо масжидига киришига рухсат этилди. Масжидни очиш ҳақида қарор Қуддус ВАҚФи томонидан Исроил ҳукумати билан келишувга кўра қабул қилинди. Масжид очилишидан олдин унинг биноси ва яқин атрофдаги ҳудудлар дезинфекция қилинди.
АҚШ шаҳарларида норозилик намойишлари Миннеаполисда полиция ҳибсхонасида вафот этган афро-америкалик Жорж Флойднинг ўлимидан кейин бошланган. 30 май, шанба куни Вашингтонда, Оқ уй ёнида, "полиция зўравонлиги" га қарши намойишчилар бир нечта машинани ёқишди. Автомашиналаридан бири, Chevrolet Suburban, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тегишли бўлиши мумкин. Полиция ходимлари оломонни тарқатиб юбориш учун махсус воситалардан фойдаланган.
Канаверал бурнидаги космодромдан бортида астронавтлар Даглас Хёрли ва Роберт Бенкен бўлган SpaceX компаниясининг Crew Dragon америка космик кемаси Халқаро космий станция (ХКС) томон йўл олди. Бу ҳақида Аэронавтика ва космик маконни тадқиқ этиш бўйича миллий бошқарма (NASA) сайтида хабар қилинди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг маъмурияти Саудия Арабистонига тахминан 7,5 мингта аниқликдаги бошқариладиган бомбаларни 500 миллион долларга сотишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Wall Street Journal АҚШ Конгрессидаги манбаларга таяниб.
Нью-Йоркдаги Стони-Брук Университетининг сиёсатшунос профессори, 2016 йилги сайловларда АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп ғалабасини башорат қилган Ҳелмут Норпот, у ўз лавозимига қайта сайланиш эҳтимоли катта деб ҳисоблайди.
Калифорния штатидаги Лос-Анжелес полицияси Миннеаполисда полиция ҳибсхонасида вафот этган афро-америкалик Жорж Флойднинг ўлими муносабати билан шаҳарнинг марказий қисмида одамларнинг тўпланишини ноқонуний деб эълон қилди.