Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Туркманистоннинг асосий арча дарахти Марказий Осиё давлатлари орасида 2020 йилда энг баланд арча сифатида эътироф этилди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ. Ашхобод янги йил дарахтининг баландлиги унинг устини безаб турган юлдуз билан биргаликда 41 метр, кенглиги эса 16 метрни ташкил этади. У «Алем» маданий-кўнгилочар маркази олдидаги майдонга ўрнатилган.
Ғазо секторидаги Хамас ҳукумати томонидан мусулмонларнинг насронийлар Рождество байрамини нишонлаш билан «чекланган муносабат»га чақирувчи фатво Хамасни «миллий бирлик» га таҳдид солаётганликда айблаётган кўплаб фаластинликларни ғазаблантирди.
Россия Қирғизистонга беғараз 20 млн доллар ажратади. Бу ҳақида Ферғона сайти Россия Федерациясининг республикадаги элчихонаси матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда. Маблағлар давлат сектори ходимларига иш ҳақи тўловлари, пенсиялар, кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақалар, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш бўйича бюджетдаги молиявий бўшлиқни қоплаш учун сарфланади.
Москва Мемориал масжиди имоми Шомил Аляутдинов Янги йилни нишонлашдан бош тортаётган ва бу байрамни бутпарастлар байрами деб ҳисоблайдиган мусулмонларни жоҳиллар (нодонлар) деб атади. «Замонавий Россия шароитларида бу на бутпарастликка ва на бошқа бир динга алоқаси бўлмаган, шунчаки дунёвий оилавий байрамидир.
АҚШ Президенти Доналд Трамп Конгресснинг коронавирусга қарши курашга ва унинг оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган 900 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини имзолади. Трамп ўтган ҳафта ҳужжатнинг айрим бандларини “пулни исроф қилиш” деб атаб, унга вето қўймоқчи эди.
Саудия Арабистонида расмийлар муқаддас жойларда аёлларни иш билан таъминлашни кенгайтирди ҳамда Макка ва Мадинанинг муқаддас масжидларида хизмат қилиш учун 1500 нафар мусулмон аёлни ишга жойлаштирди, дея хабар бермоқда IslamNews сайти Saudi Gazette газетасига таяниб.
АҚШнинг амалдаги президенти Трамп сайланган президент Джо Байденни "фейк президент" деб атади, Қўшма Штатлада бўлиб ўтган овоз беришни эса учинчи дунё мамлакатларидаги сайловлар билан қиёслади. "Афғонистонда хизмат қилган бир ёш ҳарбийнинг ҳикоя қилишича, Афғонистондаги сайловлар АҚШ да 2020 йил бўлиб ўтган сайловлардан кўра хавфсизроқ ва анча яхшироқ бўлган экан.
Аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан хайрия тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Хайрия тадбирлари 2020 йил 25-30 декабрда (6 кун) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг барча туман/шаҳарларида ўтказилади.
26 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятига ташрифлари давомида Оқдарё туманида жойлашган “Махдуми Аъзам” қадамжосини зиёрат қилдилар. Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов ва Диний идора Иш бошқарувчиси Рустам Жамилов сафарда ҳамроҳлик қилмоқда.
BBC рейтингидан ўрин олган мусулмон аёллар орасида кинорежиссер ҳам, генетик олима ҳам, шоира ҳам, ҳуқуқ ҳимоячиси ҳам бор. Рўйхатдаги энг кекса аёл 82 ёшли Билкис Банудир. Ҳиндистонлик кекса аёл мусулмонларга қарши дискриминация деб аталган фуқаролик ҳақида қонунга қарши тинч норозилик ҳаракати етакчиси бўлди, хабар қилади IslamNews сайти MuslimNews.co.uk га таяниб.
Буюк Британия ислом уламолари BioNTech билан шерикликда американинг Pfizer фармакология компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва мамлакатга етказиб бериладиган коронавирусдан янги вакцинани қўллаш борсида фиқҳий-ҳуқуқий хулоса чиқардилар.
Австрия конституциявий суди қуйи инстанциянинг Конституцияга зид равишда бошланғич синфларда ҳижоб кийишни тақиқлаш ҳақидаги қарорини бекор қилди, дея хабар берди Deutsche Wеllе. Суд қарорига кўра, мусулмон ўқувчи қизларнинг рўмол ўрашини тақиқлаш мамлакат Асосий қонунида ёзиб қўйилган барча динларга нисбатан бетарафлик ва тенглик тамойилига зид келади.
Қўшма Штатлар Эрон Ислом Республикаси хориждан коронавирус вакциналарини сотиб олиши учун унинг активларини блокдан чиқаришга рози бўлди. Бу ҳақида Эрон Марказий банки бошқарувчи Абдулнасер Ҳеммати маълум қилди.