Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида норозилик намойиши қатнашчилари хавфсизлик кучлари қуршовини ёриб ўтди ва шаҳар майдонларига тўпланмоқда, хабар қилади КазТАГ.
Покистон Ҳиндистон ҳукуматига ҳинд етакчиларининг мусулмонларни қирғин қилишга чақируви юзасидан норозилик билдирди, деб хабар берди 27 декабр куни Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Осим Ифтихор Аҳмад, маълум қилади Покистон газетаси Dawn.
Монголия президенти Хурэлсух Ухнаа 31 декабрь куни мамлакат фуқароларига анъанавий Янги йил табриги билан мурожаат қилди.
Қиролликда яшовчи миллиондан ортиқ насронийлар 2022 йилни нишонлашга тайёргарлик кўрмоқда. Янги йил рамзларини сотадиган дўконлар шаҳарларда эркин ишламоқда. Арчалар, безаклар ва ҳатто Санта-Клаус костюмлари энди тақиқланмайди.
Кўзи ожиз мисрлик қиз 18 ой ичида Қуръонни ёддан билиб олди. Кўришда нуқсони бўлган 11 ёшли Роа ал-Сайд исмли қиз кўришда муаммолар бўлишига қарамай, қисқа вақт ичида барча оятларни ўрганиб олди.
Қуръонни ёд олганлиги учун Дубайдаги 115 маҳбуснинг қамоқ жазоси олти ойдан 20 йилгача қисқартирилди. Қуръон ўқитувчилари томонидан таълим олган 124 нафар маҳбус Муқаддас Китобни ёддан билиш бўйича имтиҳондан ўтди.
Америка Қўшма Штатларидаги энг йирик ислом конференцияларидан бири бўлиб, сешанба куни Чикагода уч кунлик қизғин учрашувлардан сўнг якунига етди. Тадбир “Қийинчиликдан кейин енгиллик” шиори остида ўтказилди.
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловлар фонида 2020 йилда Европада Исломга бўлган нотўғри қарашларга асосланган душманлик кўринишлари ижтимоий тармоқларга кўчди. 2020 йилда Европа мамлакатларида исломофобиянинг намоён бўлиши мавзусига бағишланган ҳисобот маълумотлари шундан далолат беради.
Татаристонда имомлар республика муфтийси Комил Самигуллиндан диндорларга, улар эътиқод қилган диндан қатъий назар, марҳумнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш зарурлигини эслатиш учун кўрсатма олдилар.
Афғон хотин-қизлари эндиликда узоқ сафарлрга фақат эркак жинсдаги қариндоши ҳамроҳлигида бориши мумкин. Тегишли кўрсатма Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларга қарши кураш вазирлиги томонидан қабу қилинди.
Якшанба куни собиқ президент Доналд Трамп COVID-19 пандемиясидаги роли учун Хитой репарациялар тўлаши лозимлигини айтди.
Масалан, Москвада Янги йил иллюминацияси доирасида Никольская кўчаси, Кузнецкий Мост ва Рождественка, Камергерский ва Столешников йўлакларида 130 дан ортиқ гирляндалар безатилган. Шаҳар ҳажмли декоратив ёритиш иншоотларида харажатларни оптималлаштириш учун замонавий LED энергия тежовчи ускуналари қўлланилади, бу шаҳарга миллион киловатт-соатгача электр энергиясини тежаш имконини беради.
CMAJ бош муҳаррири - Исломофобик нашр бутун Канада бўйлаб ўқувчиларни. ғазаблантирди Канада тиббиёт ассоциацияси Canadian Medical Association Journal (CMAJ) нашрида мусулмонларга қарши ҳақоратли нашр учун мамлакат мусулмонлар жамоати ва ўқувчилардан узр сўради.