Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида «Килует» маънавий маркази қурилиши кетмоқда, хабар қилади Sputnik-Казахстан вилоят ҳокимлиги матбуот-хизматига таяниб.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған чоршанба куни Анқара Афғонистонга гуманитар ёрдам билан “меҳр-мурувват поезди” жўнатишини маълум қилди.
«Толибон» ҳукумати Мудофаа вазирлиги вертолётлар Афғонистонга тегишли эканлигини ва “эртами-кечми улар қайтарилишини” айтди.
Қозоғистонда январ воқеалари чоғида маъмурий ҳибсга олинган 3,3 мингдан ортиқ кишининг мингдан ортиғи озод этилди, деб хабар қилди шанба куни Қозоғистон президенти матбуот хизмати.
Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида, Нурсултон Назарбоев шоҳ кўчасида унинг номи ёзилган барча белгилар олиб ташланди. Хиёбонга мамлакатнинг биринчи президенти номи 2017 йилда берилган. Бунгача у Лепсинская кўчаси деб аталган, инқилобдан кейин эса Фурманова кўчаси деб ўзгартирилган, деб хабар беради MK.RU.
Қозоғистоннинг “КазТрансОил” магистрал нефть қувури миллий оператори раҳбари Димаш Досанов ўз лавозимини тарк этди. “Самрук-Казина” давлат жамғармаси маълумотларига кўра, Досановнинг бош директор ва бошқарув раиси сифатидаги ваколатлари 14 январдан бошлаб тугатилган. Таъкидланишича, у ўз хоҳиши билан ишдан бўшатилган.
Асли ўзбек бўлган «Толибон» жангарилари этник камситиш ва қўмондонининг ҳибсга олинишига қарши чиқишган.
Охирги етти йил (2015-2021) сайёрамиздаги энг иссиқ йиллар бўлди. Бунда 2021 йилда ўртача йиллик ҳарорат 1991-2020-йиллардаги ўртача кўрсаткичдан Цельсий бўйича 0,3 даража юқори бўлган.
11 январь куни Татаристон муфтийси Комил Ҳазрат Самигуллин “Россия кураш федерацияси” Бутунроссия жамоат ташкилоти вице-президенти Равил Ногуманов билан учрашди. Йиғилишда 2022 йил Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси билан биргаликда Волгабўйи Булгарияси ислом дини қабул қилинганининг 1100 йиллиги доирасида татар миллий кураши бўйича Бутунроссия ва жаҳон турнирларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Туркия Grizu-263A деб ном берилган биринчи сунъий йўлдошни орбитага чиқарди. Grizu-263A гуруҳидаги ёш олимлар томонидан ишлаб чиқилган аппарат пайшанба куни орбитага чиқарилди, хабар қилади TRT World. Сунъий йўлдош ракетаси Флорида штатидаги Канаверал бурни космик марказидан учирилган.
Ўзбекистонда Омикрон штамми аниқлангач, фуқароларнинг пойтахт тез ёрдам хизматига мурожаатлари сезиларли даражада ошди. Биргина 12 январь куни 4888 та мурожаат келиб тушди, деб хабар қилди Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 9122 та янги коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди, хабар қилади тезкор штаб. Аввалроқ бундай антирекорд 2020 йил июлида ўрнатилганди – ўшанда қарийб 8 минг киши касалликка чалинган.
Ямал минтақаси мусулмонлар диний бошқармаси янги йилдан бошлаб ислом асосларини онлайн ўргатишни бошлади. Ямал мадрасасидаги масофавий таълим лойиҳаси масжидда юзма-юз дарс ўтишга вақти бўлмаган катталар учун ҳам, болалар учун ҳам мўлжалланган, деди ЯНАО муфтийси Ҳайдар Хафизов “Север-Пресс” ахборот агентлигига.