15.08.2024 04:41
Ислом Аллоҳнинг дини, арабларнинг эмас
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Раддиялар
Айрим атеистлар Исломни қоралаш, одамларни ундан совутиш учун араб миллатини ёмонлаш, уларни таҳқирлашни ўзларига касб қилиб олишган. Исломга амал қилган ёки шариат илмини ўрганмоқчи бўлган кишини арабпараст, арабқул дейишлари ҳам шу фитнанинг бир кўриниши. Бир қарасангиз, баъзи бир арабларнинг фисқу фужурларини намойиш қилиб, шу орқали нималардир демоқчи бўлишади. Уларнинг тафаккури қанчалар ночор эканини, адоватлари ақлларини еб битирганини шундан ҳам билса бўлади.