Маккада Қуръон тиловати бўйича энг йирик мусобақа бўлиб ўтяпти
Муқаддас Макка шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро Қуръон мусобақаси иштирокчилари ушбу тадбирда иштирок этишнинг ўзини асосий ютуқ, деб биладилар. Сингапурлик танлов иштирокчиси Муҳаммад Шуаиб Рашид халқаро танлов Масжидул Ҳаром ва Каъба ёнида ўтказилишини ҳисобга олсак, иштирок этиш шараф эканини таъкидлади.
Ҳижоб сабабли муслима волейбол бўйича мусобақага киритилмади
АҚШ да ёш мусулмон қиз ҳижоб сабабли волейбол бўйича мусобақадан четлатилди. Ҳакам Нэшвиллелик ўқувчи Нажу Акилни бошқа мактабдан жамоа билан ўйин бошида ўйинчиларнинг "формаси ҳақидаги қоидаларни бузгани" учун дисквалификация қилди.
Россияда мусобақалар пайти спортчиларнинг ибодат қилиш ҳуқуқи таъминланади
Давлат Думасига спорт тадбирлари қатнашчиларининг илтимосига биноан, спорт иншоотларида диний маросимлар ва удумлар ўтказиш имконияти кўзда тутилган қонун лойиҳаси киритилди. Турли фракциялардан бир гуруҳ депутатлар «РФда жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги ва «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунларга спорт тадбирлари ўтказиш вақтида диний эҳтиёжларни қондириш эркинлиги борасида инсон ҳуқуқлари таъминланишини кўзда тутадиган тузатишлар лойиҳаси кўриб чиқиш учун киритилди.
Қориларимиз Мадинадаги мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетишди
Кеча 3 октябр соат 08-20 да Ўзбекистон қорилари – Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, институтнинг 4 курс талабаси «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси 2018» мутлақ ғолиби Йўлдошбек қори Нуриддинов ҳамда “Кўкалдош” ўрта маҳсус ислом билим юрти талабаси Абдурраҳмон қори Сўфиев Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетдилар.