close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Франция мактабларда абая кийишни тақиқлайди

Франция таълим вазирлиги диний рамзларга тақиқ қўйилганини айтиб, давлат мактабларида абая (одатда араб мамлакатларида кийиладиган кенг узун кўйлак) кийишни тақиқлашга қарор қилди.

Франция таълим вазирлиги диний рамзларга тақиқ қўйилганини айтиб, давлат мактабларида абая (одатда араб мамлакатларида кийиладиган кенг узун кўйлак) кийишни тақиқлашга қарор қилди.
Гарчи қарор танқид ва истеҳзоларга учраган бўлса-да, француз консерваторлари буни мамнуният билан кутиб олишди.
Франция 19-асрдан бошлаб давлат мактабларида диний рамзларни тақиқловчи эскирган қатъий қонунни қўлламоқда.
Секуляризмнинг laicite деб номланувчи французча тури кўпинча кескинликни келтириб чиқарадиган нозик мавзудир.
"Бизнинг мактабларимиз доимий равишда синовдан ўтказилмоқда ва сўнгги ойларда laicite қоидабузарликлари сони сезиларли даражада ошди, хусусан (талабалар) абая ва камис каби диний кийим кийганда", деди таълим вазири Габриэл Аттал якшанба кунги тақиқни тушунтириб матбуот анжуманида.
Бироқ, Франциянинг France Insoumise ўта сўллар партиясидан парламент аъзоси Клементина Отэн у "кийим полицияси" деб атаган нарсани ва "мусулмонларни суллоҳларча рад этишга хос" қадамни танқид қилди.
Франция мусулмонлар диний кенгаши (CFCM) раисининг ўринбосари Абдуллооҳ Зекри Атталнинг қарори нотўғри эканлигини айтиб, шунга ўхшаш нуқтаи назарни билдирди.
«Абайя — диний кийим эмас, бу ўзига хос мода», — деди у BFM TV каналига.
Les Republicains консерватив партияси етакчиси Эрик Чиотти ушбу қадамни олқишлаб, унинг гуруҳи бу ҳақида бир неча бор ёзганлигини таъкидлади.
SNPDEN-UNSA мактаб директорлари кенгаши ҳам бу қадамни олқишлади ва биринчи навбатда, унга аниқлик кераклигини таъкидлади, деб хабар қилди Reuters агентлигига унинг миллий котиби Дидье Жорж.
«Биз вазирлардан нима кутгандик: ҳа деган жавобми ёки йўқ?», - деди Жорж абайя ҳақида. «Биз мамнунмиз, чунки қарор қабул қилинди. Агар абаяни кийишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинганида ҳам биз худди шундай хурсанд бўлардик».
SNES-FSU касаба уюшмалар иттифоқидан Софи Венетитэй, тақиқ болаларни давлат мактабларидан олиб кетилишини англатмаслиги учун талабалар ва оилалар билан мулоқотга эътибор қаратиш муҳимлигини айтди.
"Ва аниқ айтиш мумкинки, абайя мактаблар учун асосий муаммо эмас", деди у Reuters агентлигига ўқитувчилар етишмаслиги анча жиддий муаммо эканлигини таъкидлаб.
2004 йилда Франция мактабларда ҳижоб кийишга мунозарали тақиқни жорий қилди, сўнгра 2010 йилда жамоат жойларида бутун юзни ёпадиган ҳижоб кийишни тақиқлади, бу унинг 5 млн мусулмон жамоасининг баъзи аъзоларини ғазаблантирди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase