АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Нью-Йоркда ҳибсга олинди.
АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп расман ҳибсга олинди. Тез орада унга айблов эълон қилинади.
Трампнинг ҳибсга олингани ҳақида трансляция олиб бораётган CNN телеканали хабар берди.
"Трамп Манхеттен округи прокуратурасида ҳибсда, судга тортилишини кутмоқда. У тарихда жиноий жавобгарликка тортилган Американинг биринчи президенти бўлади. Гарчи ишнинг кўп тафсилотлари ҳалигача номаълум бўлсада", - дейди журналистлар.
Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида маълумотни тасдиқлади. "Бу қандайдир сюр бўлиб кўринади. Вой, улар МЕНИ ҲИБСГА ОЛМОҚЧИЛАР. Америкада бу содир бўлаётганига ишона олмайман", деб ёзган АҚШнинг собиқ раҳбари.
Тахминларга кўра, яқин орада Трамп судга олиб борилади ва у ерда унга айблов қўйилади.
Хабар қилинишича, Трамп 2006 йилда порно-актриса Сторми Дэниэлс билан жинсий алоқа учун пул тўлагани учун шундай муаммога дуч келган. Тергов маълумотларига кўра, орадан 10 йил ўтиб, президентлик кампанияси пайтида бу аёл миллиардердан муносабатлари ҳақидаги маълумотни ошкор этмагани учун 130 минг доллар олган. Бу пул аввалроқ Трамп кампаниясини молиялаштириш учун мўлжалланган бюджетдан ажратилган эди.
Собиқ президентнинг ўзи бу ишни сиёсий деб билади. Унинг ишонтиришича, мамлакатнинг амалдаги раҳбари Жозеф Байден шу тариқа гўёки сайловлар олдидан президентликка даъвогарни йўқ қилмоқчи.
Трамп қўлгага олинди: АҚШнинг собиқ президентига айблов эълон қилишга тайёрланишмоқда
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Нью-Йоркда ҳибсга олинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|