Бутун Россияни қамраб олган ҳарбий психоз яқинлашиб келаётган ҳалокатнинг далилидир. Енди ундан қочиб бўлмайди.
Бу фикрни Европага қочган россиялик мухолифатчи, социолог Игорь Эйдман ўзининг Facebook даги блогида билдирди.
«Ҳозир Россияда шунчаки ҳалокатнинг ҳиди келаётгани йўқ. У остонада. Менинг тахминларим: Россия урушни ютқазади ва Путиннинг режими узоғи билан бир йил ичида қулайди», - деб ёзди мухолифатчи.
Унинг фикрига кўра, Россия Федерацияси ҳукумати куни битаёзганини тўлиқ англаб етган. Улар Киевни музокарага мажбурлаш орқали ўзларини қутқаришга уринмоқда. Бунга ҳатто Львовга украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан урушнинг "сиёсий ечим" масаласини муҳокама қилиш учун келган Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам жалб қилинган. Эйдманнинг фикрича, Кремлнинг уринишлари беҳуда. Бугун украиналиклар Москванинг сурнайига рақс тушишининг ҳатто эҳтимоли ҳам йўқ.
Мухолифатчининг қайд этишича, бир йил аввал у Путин режими аянчли якунига шиддат билан шошилаётгани ҳақида "Ҳалокат ҳиди" деган хабар ёзганди. Бу матн башоратли бўлиб чиқди.
"Россия тарихида улар ҳеч қачон бунчалик катта оғизлик қилинмаган, ўз қудратидан мақтанмаган, ғалабаларидан кибрланмаган, рақибларини камситишга уринмаган", деб ёзган Эйдман ўз эслатмасида.
У сохта ватанпарварлик ғояларидан маст бўлган Россия охир-оқибат попуги пасайтирилиб, калтакланишини башорат қилди. Охирги олти ойлик воқеалар эса бу жуда тез содир бўлишидан далолат бермоқда.
Эйдман аввалроқ Россия диктатори Путинни қайси қадам батамом яксон қилишини айтганди.
Ҳозир Россияда нафақат ҳалокат ҳиди сезиляпти, балки у остонага келиб ҳам қолди - Эйдман
Игорь Эйдманнинг ишончи комилки, Путин режими келаси йил ичида қулайди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси