Бу ҳақида Рим Папаси Франциск Италиянинг Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида айтди. Понтификнинг сўзларига кўра, у Кирилл билан Zoom орқали 40 дақиқага яқин вақт видеоалоқа бўйича суҳбатлашган.
"Дастлабки 20 дақиқада қўлида харита билан у менга урушни оқлаш учун барча асосларини ўқиб чиқди. Мен тингладим ва унга айтдим: Мен бу ҳақида ҳеч нарса тушунмаяпман. Биродар, биз давлат "поп"лари эмасмиз, сиёсат тилидан эмас, балки Исонинг тилидан фойдаланамиз. Патриарх Путиннинг сарой "поп"ига айлана олмайди", - деди Франциск.
Рим папаси Россия Патриархи билан суҳбатда руҳонийлар қурол ишлатишга чек қўйиш учун тинчлик йўлларини излашлари кераклигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Франциск интервьюда шунингдек, Киевга бормоқчи эмаслигини айтган, бироқ Москвага боришга тайёрлигини бир неча бор такрорлаган. "Боришим шарт эмаслигини ҳис қиляпман. Аввал Москвага боришим керак, аввал Путин билан учрашишим керак", - деди Франциск.
Папа: Патриарх Кирилл қўлида харита билан 20 дақиқа урушни оқлади
Рим папаси Франциск рус православ черкови патриархи Кирилл билан сўнгги суҳбатида у қўлидаги харита билан Украинага қарши урушни оқлашга уринганини айтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси