close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўзбекистон банки Россиядан пул ўтказмаларини тўхтатди

Тўрт ой аввал Марказий банкдан лицензия олган Ўзбекистон рақамли банки «Апельсин» Россия Федерациясидан пул ўтказмаларини амалга оширишдан вақтинча бош тортди. Мижозлар банкнинг мобил иловасида шундай хабарни ўқишлари мумкин.
Ташкилот ҳозирча бу қарор сабабини айтмаган.

Бир неча кун аввал Ғарб давлатлари Украинани демилитаризация қилиш бўйича олиб борилаётган махсус операция муносабати билан Россияга қарши янги санкциялар тўплами киритилганини эълон қилган эди. Санкциялар бир қатор йирик банкларга нисбатан қўлланилади.
Кўп ўтмай, Ўзбекистоннинг икки банки – “Ҳамкорбанк” ва “Ипак йўли” банклари “Сбербанк Онлайн” пул ўтказмалари иловаси фаолиятини техник сабаблар билан изоҳлаган ҳолда тўхтатди. Шундан сўнг “Ҳамкорбанк” иловаси ўз фаолиятини тиклади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase