close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Биринчи футбол ташкилоти мусулмон спортчилар Хартиясини имзолади

Мусулмон спортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Уэльс футбол ассоциацияси (FAW) мусулмон спортчиларнинг Хартиясини имзолаган биринчи футбол ташкилотига айланди. Мусулмон спортчилар Хартияси мусулмон спортчиларни қўллаб-қувватлашда тараққиётга эришиш учун "ташкилотларни рағбатлантириш" мақсадида июн ойида Nujum Sports томонидан чиқарилди.

«Хартиянинг айрим бандлари спортчиларни намоз ўқиш учун жой билан, ҳалол озиқ-овқат билан таъминлаш, Рамазон ойида рўзадорларга шароит яратиш ва бошқалардан иборат», деди Nujum Sports ижрочи директори Эбадур Рахман .
«Биз Уэльсдаги футбол оиласида барча динларни фаол қўллаб-қувватлайдиган маданият ва муҳит яратишга интиламиз», - тенглик, хилма-хиллик ва ҳалоллик масалалари бўйича FAW менежери Джейсон Уэббер.
"Мусулмон спортчиларининг Хартияси доирасидан фойдаланиб ва Nujum Sports билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, биз футбол ўйнаб ҳам ўз эътиқодларига амал қилишлари учун уларнинг муҳитида мусулмон ўйинчиларни қўллаб-қувватлашни таъминлаймиз. Ишонамизки, футбол -ҳамма ўзини тегишли ҳис қилиши керак бўлган жой бўлиб, Хартияга имзо чекиш бизни бунга эришишга яқинлаштиради", - дейди у.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase