Унинг сўзларига қараганда, авиазарба бериш ҳақидаги қарор президент Жо Байден томонидан қабул қилинган. АҚШ мудофаа вазирлиги исёнчилар АҚШнинг Ироқдаги объектлари ва контингентига ҳужум қилганини айтганди.
«Президент Байденнинг қарори билан АҚШ қуролли кучлари бугун тунда Ироқ ва Сурия чегарасида Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган террорчилар фойдаланувчи объектларга қарата аниқ манзилли ҳимоя зарбалари берди», - дея жаноб Кирбининг сўзларидан иқтибос келтиради мудофаа вазирлиги. Унинг сўзларига кўра, ўққа тутилган объектлардан фойдаланган кучлар дронлар ёрдамида Ироқдаги америка ҳарбий контингенти ва америка объектларига ҳужум қилган.
Ироқ ҳудудидаги битта ва Сурия ҳудудидаги иккита омбор ва ишчи иншоотлар ўққа тутилди. АҚШ мудофаа вазирлигининг баёнотига кўра, бу объектлардан «Катаиб Хезболла» ва «Катаиб Сайид аш-Шухадаа» шиа гуруҳлари фойдаланган.
Жо Байден Суриядаги эронпараст кучларга қарата авиазарбалар бериш ҳақида биринчи бор шу йилнинг февраль ойида қарор қилган эди. Ўшанда Сурия ТИВ бу ҳужумни АҚШ янги маъмуриятининг сиёсати ҳақида салбий сигнал деб атаганди. Жо Байден америка объектларига килинган ҳужумларга худди ўзидан олдинги президент Трамп каби жавоб берди.
АҚШ Сурия билан Ироқ чегарасидаги эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
АҚШ Сурия билан Эрон ўртасидаги чегарада жойлашган, Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган террорчиларнинг объектларига қарата ҳаводан туриб зарба берди, деб хабар қилади Пентагон матубот котиби Джон Кирби.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси