close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Британиялик олимлар Абу Али ибн Сино қиёфасини қайта тиклашга муваффақ бўлишди

Британиялик олимлар буюк олим, шифокор, файласуф Абу Али ибн Сино қиёфасини қайта тиклашга муваффақ бўлдилар. Ибн Сино қиёфаси унинг қабрини Ҳамадонга кўчириш пайтида олинган бош суягининг фотосуратлари бўйича қайта тикланди. Файласуф-олимнинг кўриниши юқоридаги расмдаги каби бўлган.

Ғарбда Авиценна номи билан машҳур бўлган Абу Али ибн Сино — ўрта асрларда яшаб ўтган, жаҳон фани ва фалсафаси ривожига беқиёс ҳисса қўшган олим, табиб ва файласуфдир.
Абу Али ибн Сино 980 йил Сомонийлар давлатида – Бухоро яқинидаги Афшона қишлоғида таваллуд топган.
Ибн Сино ёшлигидан тиббиётга қизиқиб, 16 ёшида шифокор Ибн Сино Бухоро ҳукмдори – амирни даволашга таклиф этилган. Ибн Сино беморларни текширган ва назорат қилган, шунинг учун зарур тажриба ва амалий билимларни эга бўлган. Ибн Сино ҳақида у 18 ёшлигидаёқ бутун Бухоро биларди: у у муваффақиятли олим ва истеъдодли шифокор сифатида шуҳрат қозонганди. 22 ёшлигида мутафаккир қадимги Хоразм пойтахти Гурганжга кўчиб борди. У ерда турил йўналишларда ўз билимларини оширишда давом этди. Гурганджда ўша пайтлар Маъмун академияси – ислом таълим муассаси мавжуд бўлиб, бу ерда машҳур араб олимлари илмий фаолият билан шуғулланарди. Бу академия билим алмашиш учун самарали замин яратди ва ибн Сино унинг асосида йигирмадан ортиқ илмий асар ёзди.
28 ёшида ибн Сино Султон Маҳмуд Ғазнавий хизматига кириш таклифини рад этган. Бундай кескин ҳаракати учун олим пойтахтдан доимий равишда чиқариб юборилди. Ибн Сино Табаристон ва Хуросон бўйлаб дарбадар кезди. Узоқ сафарларда у эгарда ўтирган ҳолда асарлар ёзди. 1015 йилдан 1024 йилгача ибн Сино Ҳамадонда яшаб, у ерда ўзи учун янги бўлган сиёсий фаолият билан шуғуллана бошлади. Ўша пайтдаги вазият беқарор эди, шу сабабли мутафаккир тез орада табиий фанлар ва фалсафага қайтди. Худди шу даврда олим Ҳамадон амирини даволаган ва сарой вазири бўлган. Амирнинг вафотидан сўнг Ибн Сино Исфаҳон ҳукмдори хизматига ўтишга ҳаракат қилган. Бу қилмиши учун файласуф хоин деб эълон қилинди ва ўлимга ҳукм қилинди, бироқ кейинчалик ҳукм юмшатилди: ибн Сино қалъага тўрт ойга қамалди.
Умрининг сўнгги йиллари мутафаккир Исфаҳонда яшаб, илмий фаолиятини давом эттирди. Ибн Сино 1307 йил вафот этди. Васиятига кўра, унинг мол-мулки камбағалларга тарқатилиб, қуллар озод қилинган, мукофотланган. Буюк аллома ўз ҳаёти давомида Эрон ва Туркистонга ташриф буюриб, фалсафа, табобат ҳақида маъруза қилган ва беморларни даволаган. Ибн Сино фалсафа; тиб иши; кимё; сўз шаклланиши; тарих; адабиёт назарияси; геология; Қуръон тафсири бўйича асарлар ёзган. Олимнинг тиббиётга оид энг машҳур асари "Тиб қонунлари"дир. Бу асарда у микроскопик, одамларда касалликларга олиб келадиган ва оддий билан кўриб бўлмайдиган организмлар мавжуд эканлигини таклиф қилди. Бундан ташқари, "Тиб қонунлари"да ибн Сино ўрта асрларга оид кўплаб касалликлар ва дори-дармонлар тасвирланган. "Тиб қонунлари" Ўрта асрларнинг асосий тиббий асари ҳисобланади.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase