Вилоятдаги энг катта масжид яшил гумбазлари, олтин тусидаги миноралари, ярим ойлар, араб ёзуви ва шарқона безакли аркларидан маҳрум бўлиб, ҳозирги кунда Аллоҳнинг уйидан кўра савдо марказига ўхшайди - кулранг квадрат бинода аввалги муҳташам иншоотни тахмин қилиш ҳам қийин.
Масжид қиёфасидаги ўзгаришларга Буюк Британиянинг Хитойдаги дипломатик миссияси раҳбарининг ўринбосари Кристина Скотт эътибор қаратди.
«TripAdvisor менга Ичуандаги нангуан масжидига бориб келишим лозимлигини айтди. Лекин у ҳозирда, «таъмирлаш»дан кейин шундай кўринишга келди. Минора ва гумбазлар йўқолди. Албатта, ташриф буюрувчилар ҳам киритилмаяпти. Жуда ташвишли», – деб ёзди Скотт Twitter ижтимоий тармоғида, дея иқтибос келтиради IslamNews сайти OpIndia га таяниб.