Принтер учун

Саудия Арабистонида устозлар куни нишонланди

Ар-Риёд таълим Бошкармаси Бош директори Ҳамад бин Носир ал-Ваҳаиби душанба куни «Ўқитувчи: келажак ҳақида фикрлаган ҳолда инқироз даврида етакчилик» шиори остида халқаро ўқитувчилар кунини белгилаш учун бир қатор тадбирларни эълон қилди.

Ал-Вахаиби сўзларига кўра, бу кунни нишонлашдан асосий мақсад – минтақадаги 62 мингта ўқитувчига эҳтиром билдириш ва уларнинг жамиятдаги ролини муносиб таъкидлашдир.
Унинг айтишича, ўқитувчиларнинг ижобий ижтимоий ўзгаришларга қўшган улкан ҳиссасини эътибордан четда қолдирмаслик керак. «Уларнинг миллий қурилиш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги муҳим ролини алоҳида таъкидлаш зарур»,-дейди ал-Ваҳаиби. Шунингдек, у ўқувчиларни ўз устозларининг ролини тан олишга ва уларга чинакамига энг катта ҳурмат кўрсатишга чақирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)