close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ОАВ: Агар Лукашенко ағдарилса, у Россияга қочиб кетади

 Беларус раҳбари Александ Лукашенко атрофида ва Кремлда турли сценарийлар муҳокама қилинмоқда. Энг машҳурлари орасида Лукашенко ағдарилиши мумкин ёки у норозиликларга қаттиқ зарба беради ва бир муддат ҳокимиятда қолади, дея хабар бермоқда Bloomberg ўз манбаларига таяниб.

Агентлик суҳбатдошларининг хабар беришича, Кремл Лукашенкога «ағдарилган» тақдирда Россияга қочиш эҳтимолини кўзда тутмоқда.
Россия ташқи ва мудофаа сиёсати Кенгаши Президиуми раиси Федор Лукьяновнинг сўзларига кўра, "Лукашенконинг келажаги ҳақида ҳеч кимд ишонч йўқ", деб хабар бермоқда "РБК". "Москва Лукашенкога "тўйган", аммо уни жойида қолдиришни маъқул кўради, чунки ҳар қандай муқобил раҳбар Ғарб билан яқинроқ алоқаларни излаши мумкин", - дея қайд этади эксперт.
"Лукашенко энди Беларусни назорат қилмайди, у фақат хавфсизлик кучларини назорат қилади, лекин улар содиқ қоладими?" стратег Глеб Павловскийни шу сўзларидан иқтибос келтиради ОАВ.
Эслатиб ўтамиз, Беларусда бир ҳафтадан бери оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, улар ҳибсга олишлар, намойишчиларни дўппослаш ва хавфсизлик кучларининг йўловчилар ва автомобилларга уюштирган ҳужумлари билан бирга кузатилмоқда. Бир неча юз киши яраланган ва қурбонлар бор. Норозилик намойишлари 9 август куни бўлиб ўтган Беларус президенти сайлови натижалари эълон қилинганидан сўнг бошланди. МСКнинг расмий маълумотларига кўра, A. Лукашенко сайловда ғалаба қозонди: сайлов комиссияси унинг учун 80% дан ортиқ ва мухолифатдаги рақиби С.Тихановская учун фақат 10% ни ҳисоблади. Бироқ гувоҳлар ва кузатувчилар сайлов участкаларида сохталаштириш ҳақида хабар берган. Тихоновскаянинг ўзи камида 70% тўплагани ва овоз бериш сохталаштирилганини айтди. Сайловдан бир кун ўтиб, у Беларусдан чиқриб юборилди ва хозир Литвада.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase