Сурия ҳудудининг учдан бир қисми YPG/PKK террорчилари назорати остида қолиб, бу ерда аҳоли доимий таҳдид ва босимларга дучор бўлмоқда.
Суриядаги манбаларга кўра, YPG террорчиларининг раҳбарлари Баас партиясининг тактикасини қабул қилиб, аҳолининг руҳини синдиришга ва тинч аҳолини жиноий режаларни амалга ошириш воситасига айлантиришга ҳаракат қилишмоқда.
YPG/PKK жангарилари Суриянинг улар назорати остидаги ҳудудларида 18-35 ёшгача бўлган эркак ва аёлларни ҳибсга олишмоқда.
Террористлар Суриянинг Ҳасек, Камишли, Амуде, Маликия, Дирбасийя туманларида рейдлар уюштирмоқдалар.
Шу билан бирга, ёшларнинг қочиб кетмаслиги учун аҳоли пунктларига кириш ва чиқиш тақиқланади.
Жангарилар ҳужжатларни текшириш баҳонасида блокпостларда автомобиль ва пиёдаларни тўхтатмоқдалар.
Бундай ҳаракатлар Ракка ва Дейр эз-Зор вилоятларида ҳам уюштирилган.
Тутиб олинган ҳар бир кишига террорчилик ташкилоти мафкураси сингдирилади ва қурол ишлатишга ўргатилади. Қочишга бўлган ҳар қандай уриниш шафқатсиз бостирилади.
Террор ташкилоти сафига қўшилиш учун YPG/PKK раҳбарлари ҳатто болаларни ўғирлаб кетишмоқда.
Июль ойининг бошидан бери Сурияда тўртта бола, шу жумладан икки қиз ўғирлаб кетилган ва қуроллантирилган.
Ўтган ой YPG/PKK жангарилари 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган бир нечта қизни ўғирлаб кетишди.
Ўнлаб суриялик оилалар фарзандларига етиб боролмаяпти.
2019 йилда YPG/PKK раҳбарлари Туркия Қуролли кучлари "Тинчлик манбаи" операциясини тўхтатиш учун "сафарбарлик" эълон қилишди.
Халқнинг фожиаси: қандай қилиб Сурияда ўспиринлар террористларга айлантирмоқда
РКК террорчи ташкилотнинг Сурия қанотидаги жангарилар ўз қаторларига 400 дан ортиқ ўспиринни жалб қилишди. Ўтган ҳафта давомида РКК террорчилик ташкилотининг Сурия қанотидан бўлган жангарилар Суриянинг шимолий-шарқидаги Хасек вилоятининг 400 дан ортиқ ёш аҳолисини қўлга олиб, мажбуран ўз ўқув-машғулот йиғинларига юборишди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди