Принтер учун

Меркел: ЕИ ўз тарихида энг оғир даврни бошидан кечирмоқда

Германия канцлери COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди. Янги турдаги коронавирус пандемияси Европа Иттифоқи тарихида энг оғир синовга айланди, деди пайшанба куни Германия канцлери Ангела Меркел Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан видеоформатда бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича матбуот анжуманида.

«Европа ўз тарихида энг оғир вазиятда турибди», - деди Меркел.
Унинг сўзларига кўра, ЕИ да кутилаётган ярим йиллик раислик даврида Германия COVID-19 билан боғлиқ инқирозни бартарф қилишни кун тартибига олиб чикиш ниятида.
Германия 1 июлдан бошлаб Хорватия ўрнига ЕИ Кенгашида раислик қилишни бошлади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)