close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рўмол ўраган Бош вазирга таҳдид қилган исламофоб озодликдан маҳрум этилди

Австралияда суд Янги Зеландия Бош вазирига ва мусулмонларга таҳдид қилган жангари атеист-исломофобга ҳукм чиқарди. Янги Жанубий Уэльс судьяси Тим Хартелманн ўнг радикал Кормак Ротсининг хатти-ҳаракатларини "цивилизациялашган жамият учун жирканч" деб баҳолади, иқтибос келтиради IslamNews сайти Canberra Times га таяниб.

Ротси ижтимоий тармоқларда жума куни масжидларга борадиган мусулмонларга қарши тўғридан-тўғри таҳдидларни эълон қилди, шунингдек, Крайстчерчдаги терактлардан кейин мусулмон жамоасига бирдамлик кўрсатган Янги Зеландия Бош вазири Джасинда Ардернни ўлдириш билан таҳдид қилди.
Округ судяси Хартелманн, ўнг радикалчи мусулмонлардан нафратланган ва унинг ҳаракатлари нафратга асосланган деган хулосага келган.
Жиноят иши маълумотларига кўра, Ротси юзлаб мусулмонларнинг оммавий ўлдирилишини орзу қилган ва АҚШ президентини Сиднейнинг мусулмон аҳоли яшайдиган шаҳарчасига "Рамазон учун совға" сифатида ракета юборишга чақирган.
Судя жангари исломофобни 10 ойлик қамоқ ва 14 ойлик шартли муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилди, Ротси эса полициячиларни ўзларининг хатти-ҳаракатлари тўғрисида электрон воситалар орқали хабардор қилишиг тўғри келади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase