Непалда янги турдаги коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 7,8 мингдан ошди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш ва аҳоли вазирлиги Фейсбукдаги саҳифасида. Вазирлик маълумотларига кўра, ўтган кун давомида мамлакатда COVID-19 инфекциясининг 671 ҳолати аниқланган, тасдиқланган инфекциянинг 7848 ҳолати қайд этилган. Бир суткада икки киши COVID-19 билан вафот этган, коронавирус оқибатида вафот этганлар умуми сони жами 22 кишини ташкил қилди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги коронавирус инфекцияси COVID-19 тарқалишини пандемия деб эълон қилди. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 8 миллиондан ортиқ инфекция ҳолатлари аниқланган, 440 мингдан ортиқ одам вафот этган.