Ўзбекистон томонидан Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафаев, Сенатнинг бошқа аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари иштирок этдилар.
Шунингдек, АҚШ Конгрессида "Ўзбекистон бўйича кокус" таркибини кенгайтириш ва Конгресс томонидан мустақилликни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш бўйича махсус резолюция қабул қилиш масаласини ўрганиш режалаштирилган.
Брифингдан сўнг икки мамлакат вакиллари АҚШ қонун чиқарувчилари томонидан кузда Ўзбекистонга ташрифни ташкил этиш, делегацияни кенгайтириш бўйича фаол чораларни кўриш тўғрисида келишувга эришдилар.
Эслатиб ўтамиз, Джексон-Вэник тузатишлари 1974 йилда Конгресс аъзолари Г.Джексон ва Ч. Вэник томонидан «1974 йилда қабул қилинган Савдо тўғрисидаги қонун»га киритилган қонуний қоидадир. Тузатиш эркин эмиграция ва давлат антисемитизмини чеклаш сиёсатини олиб борган давлатлар билан савдо ва молиявий чекловларни жорий қилиш мақсадида қабул қилинди. СССР парчаланиб кетганидан сўнг, тузатиш автоматик равишда барча МДҲ давлатларига, шу жумладан Ўзбекистонга ҳам татбиқ этилди. Уларда АҚШга бозор иқтисодиёти бўлмаган мамлакатлардан олиб кириладиган товарлар учун камситувчи тарифлар ва тўловлардан фойдаланиш, шунингдек, давлат кредитлари ва кредит кафолатлари берилишини тақиқлаш назарда тутилган.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонга АҚШ Конгрессидаги тингловлар давомида ҳар йили кўриб чиқиладиган ушбу ўзгартиришдан вақтинча озод қилиш («waiver») берилган.
АҚШ Ўзбекистонга нисбатан «Джексон-Вэник» тузатишларини бекор қилишни режалаштирмоқда
Конгресс икки давлатнинг мустақиллиги ва шериклик алоқаларини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватловчи махсус резолюция қабул қилмоқчи. АҚШ Конгресси иккала палатадан кўпроқ конгрессменларни жалб қилган ҳолда Вакиллар палатаси томонидан Ўзбекистонга қарши «Джексон-Вэник» тузатилишини бекор қилиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилиш ташаббуси билан чиқмоқчи. Бу ҳақида икки тараф қонун чиқарувчиларининг онлайн-брифингида маълум қилинди, дея хабар беради ЎзА.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди